UZ

“Арсенал” ўз ҳужумчиси билан келиша олмаяпти Янгиликлар

“Арсенал” ўз ҳужумчиси билан келиша олмаяпти

Лондоннинг “Арсенал” клуби габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг билан амалдаги шартномани узайтириш борасида тил топиша олмади, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

“Арсенал” ва Обамеянг ўртасидаги шартномани узайтириш борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Ҳужумчи ёзда жамоани тарк этиши мумкин. “Интер” футболчи билан вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Агар Лаутаро Мартинес миланликлар сафини тарк этиб, “Барселона”га ўтадиган бўлса, Конте жамоаси африкалик ҳужумчини ўз сафига таклиф этиши мумкин”, дея ўз Твиттер саҳифасида қайд этиб ўтди Скира.

30 ёшли Обамеянг жорий мавсумда Премьер лигасда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика