«Арсенал» Марезга қизиқиб қолди

Narzulla Saydullayev
31 май 2017
«Лестер» ярим ҳимоячиси Рияд Марез навбатдаги топ-клуб эътиборига тушиб қолди.

26 ёшли жазоирлик футболчига «Арсенал» қизиқиб қолди.

Марезнинг «тулкилар» билан шартномаси яна 3 йил амал қилади. Аммо футболчининг ўзи «Лестер» раҳбариятидан уни сотишларини сўраган.

«Тоттенхэм» Марезни «Лестер»дан 40 миллион фунтга сотиб олмоқчи эмаслиги айтилди.

Олдинроқ ярим ҳимоячига «Монако» қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: SkySports.com