«Арсенал» «Лестер»нинг 19 ёшли ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
24 янв 2016, 15:00
«Арсенал» «Лестер» ҳимоячиси Бен Чилуэллни январь ойида сотиб олмоқчи.

Daily Mail нашри хабарига кўра, Лондон клуби 19 ёшли инглиз учун 5 миллион фунт бермоқчи. Чилуэллга «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» ҳам қизиқмоқда. Футболчининг «Лестер» билан шартномаси бир ярим йилдан сўнг тугайди, аммо «тулкилар» унинг ҳафтасига олаётган 800 фунт маошини оширишмоқчи.

Чилуэлл бу мавсумда премьер-лигада умуман майдонга тушмади, ноябрь ойидан январгача «Хаддерсфилд»да ижарада ўйнади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk