“Арсенал” Жезуснинг трансферига қанча сарфлаши маълум

Eldor Akmurzayev
25 июн 2022, 08:35
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэл Жезус фаолияти “Арсенал”да давом эттиради.

“Тўпчилар” футболчини сотиб олиш учун 52 млн евро сарфлайди. Томонлар бу масалада келишувга эришди. Ҳозирда лондонликлар форварднинг шартномаси борасида иш олиб бормоқда ва шундан сўнг трансфер расман эълон қилинади.

Бразилия ТЖ аъзоси якунланган мавсум “шаҳарликлар” либосида 41 баҳсда қатнашиб, 13+12 натижа кўрсатди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›