"Арсенал" ҳимоячиси жароҳатланди

Alisher
10 дек 2019, 14:48
АПЛ доирасидаги "Вест Хэм" билан ўйиннинг биринчи бўлимида "Арсенал" ҳимоячиси Киран Тирни жароҳати боис алмаштирилди.

"Тўпчилар" кеча Фредрик Юнгберг бошчилигидаги биринчи ғалабани қўлга киритишди, аммо Киран Тирнини йўқотишди. Шотландиялик ҳимоячи Майкл Антонио билан тўқнашувда ўнг қўлидан жароҳат олди. 29 дақиқада унинг ўрнига Сеад Колашинац туширилди. 

Жорий мавсумда 22 ёшли Тирни "Арсенал" сафида барча мусобақаларда 11та ўйин ўтказди ва 2 та ассистни амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun