"Арсенал" Эдегорни таркибда сақлаб қола олмайди

Mirjalol Normatov
5 фев 2021, 00:30
"Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор "Арсенал"да қолмайди.

"Goal"нинг ёзишича, ушбу мавсум якунланганидан кейин 22 ёшли футболчи "Реал"га қайтиб кетади. Гарчи "канонирлар" футболчининг маошини кўтарган бўлса-да, шартномада уни сақлаб қолиш банди бўлмаган. Ўз навбатида "Реал"нинг келажаги сифатида қаралаётган Эдегор ҳам "қироллик клуби"га керак бўлмоқда. Зинедин Зидан уни яқин йиллар ичида жамоанинг асосий футболчиси бўлишига ишонмоқда.

Шу кунга қадар Эдегор АПЛда "Арсенал" таркибида 7 дақиқа майдонга тушди ҳолос.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›