"Арсенал" Чемпионлар лигасига чиқа олмаганидан сўнг Венгер нималар деди?
21 май 2017 22:18
Янгиликлар
"Арсенал" Чемпионлар лигасига чиқа олмаганидан сўнг Венгер нималар деди?
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Эвертон"га қарши АПЛнинг сўнгги тур учрашувидан (3:1) сўнг, клубнинг Европа Чемпионлар лигасига чиқа олмаганлиги ҳақида гапирди.
"Арсенал" Чемпионлар лигасига чиқа олмагани чатоқ бўлди. Бор-йўғи бир очко етишмади ва бу туфайли катта пулдан қуруқ қолдик, чунки клуб Чемпионлар лигасидан даромад олмайди. Охиригача курашдик, бугун жамоа Косьелни четлатилишидан сўнг 10 киши бўлиб жанг қилди.
Четлатиш ҳаққоний бўлгани ҳақида бир нарса дейиш қийин. Шунчаки қарорни қабул қилиш лозим. Икки марказий ҳимоячини йўқотдик ва бу Англия Кубоги финалидан олдин катта зарба" - дейди Венгер.
Фикрлар