

“Ахмат-Арена” стадионида ўтган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу билан “Ахмат” клуби чемпионат баҳсларидаги кетма-кет тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.
Бугунги ғалабадан сўнг “Арсенал” клуби 7 очко билан турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. “Ахмат” эса мағлубиятга қарамай, 9 очко билан 8-поғонадан жой олган.




