UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  19 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  1 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  2 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  9 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2

Арсен Венгер: “Гап-сўзларга эътибор қилмасдан майдонда ўзимизни кўрсатишимиз лозим” Янгиликлар

Арсен Венгер: “Гап-сўзларга эътибор қилмасдан майдонда ўзимизни кўрсатишимиз лозим”

“Арсенал” устози Арсен Венгер жамоасининг Англия кубоги чорак финалида “Линкольн Сити” устидан (5:0) қозонилган ғалабадан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз яқиндагина мухлисларимизни қаттиқ ранжитдик. Шу сабаб яна “Уэмбли”га бориб, ғалаба қозониш ниятидамиз. Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан кейин руҳий томонлама ўзимизга келиб олишимиз осон эмасди. Келинг мен ҳақимда гаплашмайлик, чунки охирги кунларда бу ҳақда кўп гапирилди. Мен бутун умрим мобайнида ушбу клубга боримни бериб ишлаб келдим. Бу қанча вақт давом этади? Ҳозирча буни билмайман. Жамоамга борлиғимни бахш этганман.

Мен ўз ишимга эътиборлиман ва бошқаларга ишимни баҳолашга имкон бераман. Дам олиш ҳақида кўп ўйламайман, чунки бир ўйин тугаши билан хаёлим кейинги учрашувда бўлади.

Бизни хавотирга солган жиҳат шундаки, бугунги рақибимиз “Бернли”, “Ипсвич” ва “Брайтон” сингари жамоаларни кубок баҳсларидан чиқариб юборишга эришганди. Шу сабаб уларга ҳурмат билан қараш лозим эди. Иккинчи бўлимда ташаббус тўлиқ биз томонда бўлди. Аммо рақибни кубок баҳсларининг ушбу босқичига етиб келганига юқори баҳо бериш лозим. Бизга охирги учрашувдаги натижадан кейин бироз ишонч етишмади. Жамоа ўз кучига ишона бошлагач, ўйин сифати ҳам ўсди.

Одамлар гапиради, гапираверади. Бу улар ҳақиқатни гапиради, дегани эмас. Биз бунга кўникишимиз ва майдонга чиқиб, ўз ишимизни қилишимиз лозим. Майлига инсонлар бизни муҳокама қилишсин, биз эса яшил майдонда ўз “юзимиз”ни намойиш этайлик.

“Линкольн Сити” - жуда уюшқоқ жамоа.  Улар нима қилиш лозимлигини жуда яхши тушуниб туришганди. Ўйиндан кейин мураббийнинг футболчиларга бўлган муносабатини шунчаки олқишлаш лозим. У жуда яхши ишламоқда.

Қачонки бизда муаммолар юзага чиқа бошласа, мен уларни бартараф этиш устида бош қотираман. Мен хар доим курашга чанқоқман ва муаммоларни ҳал қилишга уринаман”, дейди Венгер. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика