Арсен Венгер: "Биз келишилган ўйинларга қарши курашишимиз керак"

Tolibjon Qosimov
29 ноя 2013, 19:00
"Арсенал" устози Арсен Венгер Англия футболида келишилган ўйинлар борлиги, аммо жуда камлигини айтиб ўтди.
"Англия футболи 99,9 фоизга келишилган ўйинлардан ҳалос. Ғалабалардан сўнг футболчиларнинг юзларидан бошқача фикрга бора олмайман.

Бироқ биз кўп миллатли дунёда яшаяпмиз ва бу муаммодан четда қола олмаймиз.

Хатто пастки дивизионларда ҳам кураш ҳаққоний бўлади, масалан "Барнетт"нинг ўйинларини кўрдим.

Биз келишилган ўйинларга қарши курашишимиз керак. Аммо премьер-лигада бундай ўйин бор деб ўйламайман", – дейди Венгер The Guardian нашрига.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›