UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   0 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  5 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  13 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  5

Аргентина футзал терма жамоаси сардори: "Ўзбекистонга қарши ўйин биз кутгандан анчагина қийин бўлди" Янгиликлар

Аргентина футзал терма жамоаси сардори: "Ўзбекистонга қарши ўйин биз кутгандан анчагина қийин бўлди"

Ўзбекистон - Аргентина (0:1) ўртоқлик учрашувидан кейин Аргентина терма жамоаси сардори Максимилиано Речиа ўз фикрларини билдириб ўтди.




"Ўзбекистон терма жамоасига қарши бугунги ўйин қийин бўлди, биз кутгандан анчагина қийин бўлди. Футзал нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Осиёда ўсмоқда. Тошкентга Европада ўйнаётган легионерларимизни ҳам, бошқа давлатда ўйнаётган легионерларни ҳам олиб келдик. Гувоҳи бўлдикки, қийин ўйинда бизга керак эканликлари билинди. Узоқ вақт давомида ўйнамаганимиз учун жисмоний томонлама бироз бизга таъсир қилди дейиш мумкин. Шунга қарамай ўзимизга келдик ва яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик.

- Ўзбекистон терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионатидаги каби куч билан ўйнадингларми ёки ўртача куч сарфландими?

- Ўзбекистон билан ярим куч билан ўйнадик дея олмайман. Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз. Ўзбекистон терма жамоасини ўсиб келаётган жамоаларидан бири эканини билардик. Бир йил давомида умуман футзал ўйинларини ўтказмадик. Жаҳон чемпионатига эса оз қолмоқда. Бугунгидек баҳслар тайёргарлик учун бизга жуда ҳам ас қотади", - дейди Максимилиано Речиа.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика