UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  1 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  2 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Биз турнирда нафақат ўзимиз, балки Жаҳон чемпионатида тўп тепишни орзу қиладиган барча болакай, ҳаваскор ва маҳаллий футзалчи учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Биз турнирда нафақат ўзимиз, балки Жаҳон чемпионатида тўп тепишни орзу қиладиган барча болакай, ҳаваскор ва маҳаллий футзалчи учун ўйнаймиз"

Футзал бўйича ЖЧ ярим финали доирасидаги Франция – Аргентина баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи Матиас Лукуикс ва терма жамоа футзалчиси Пабло Таборда қатнашди.

"Франция жуда кучли жамоа ҳисобланади. Дебют иштирокидаёқ ярим финалга етиб келиши бу жамоанинг иштиёқи биздаги каби юқори эканлигидан далолат беради. 

Биз турнирда нафақат ўзимиз, балки Жаҳон чемпионатида тўп тепишни орзу қиладиган барча болакай, ҳаваскор ва маҳаллий футзалчи учун ўйнаймиз. 

Олдинда жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Масъулиятни ҳис қилиб турибмиз. Ғалаба қозониш учун жасоратни йўқотмасдан, ўз ўйинимизни намойиш этишимиз даркор. 

Францияда биз каби босимнинг йўқлиги биз учун кўпроқ хавф туғдиради. Ҳозирга қадар олдимизга қўйган вазифаларни уддаладик. Ушбу босқичда ҳам ғалаба қозонишимизга ишонаман", – деди Матиас Лукуикс.


"Ўйлашимча, гуруҳ босқичида энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Биз барча билган ва кутган Аргентина эмас эдик. Дарвозамиздан бир нечта гол ўтказиб юбордик. Гуруҳ босқичидан сўнг хатоларни муҳокама қилдик, машғулотларда буни тузатиш борасида ишладик, мураббийнинг биздан талаб қилаётган жиҳатларига кўпроқ эътибор қаратдик. Бу эса чорак финалда ўз исботини топди. 

Ўйин олдидан жамоавий бирга бўламиз, мате ичамиз, мусиқа тинглаймиз, карта ўйнаймиз. Бундай одатларни яхши кўрамиз. 

Биз ўзимизга ишонамиз. Мураббийлар штаби кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз ва бу ярим финалда ҳам иш беради деган умиддаман", – деди Пабло Таборда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика