Арьен Роббен: "Энг яхшилар қаторидан ўрин олганимдан бахтиёрман"
17 авг 2014 00:00
Янгиликлар
Арьен Роббен: "Энг яхшилар қаторидан ўрин олганимдан бахтиёрман"
- Арьен, табриклаймиз. Сиз Европанинг энг яхши уч футболчиси қаторидан ўрин олдингиз. Нималарни ҳис этмоқдасиз?
-Бу жуда ажойиб! Мен энг яхшилар қаторидан ўрин олганимдан бахтиёрман. Голландия терма жамоаси ва "Бавария"даги меҳнатларим учун бу катта мукофот бўлди. Нойер, Роналдо каби футболчилар бир қаторда бўлиш ёқимли. Буларнинг барчасини энг яхши футболчи номини қўлга киритшга лойиқ деб биламан.
-Европанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар қаторидан шунингдек Мануэль Нойер ҳам ўрин олган...
-Бу дегани "Бавария"нинг икки футболчиси ғолибликка даъвогарлар сафида. Шунингдек, Томас Мюллер ва Филипп Лам ҳам 4-5 ўринларни эгаллашди. Бу "Бавария" жамоаси сўнгги йилларда ёрқин ўйин кўрсатаётганлигидан далолат беради.
-Суперкубок ўйинини ўтказиб юборингиз. Бунинг сабаби нимада?
-Мураббий билан бу ҳақида келишувимиз бор эди. Мен ҳали майдонда ҳаракат қилишга тайёр эмасман. Керакли спорт формамни тиклаб олишим керак. Машғулотларда кўпроқ меҳнат қилишим талаб этилади. Мен яқиндагина янги мавсумга тайёргарлик қисмини бошладим.
-Дам олиш қандай ўтди?
-Мен яна футболни соғиндим. Дам олиш кунлари эса тезда ўтиб кетгандек бўлди. Эртадан эса Германия кубоги баҳсларига старт берилади.
-Суперкубок ўйинини телевизор орқали томоша қилдингизми?
-Албатта. Биз ўйинни яхши бошладик. Аммо кейинчалик ташаббусни дортмундликларга бериб қўйилди. Юрген Клопп жамоаси шу куни яхши ўйин кўрсатди. Хави Мартинезнинг жароҳати ёмон бўлди.
-Хави Мартинез яқин 8 ой ичида футбол ўйнай олмайди. У билан гаплашдизми?
-Ҳа. Мартинез билан бугун Сэбенерштрасседа тиббий кўрикдан сўнг кўришдик. У учун хафаман. Хави Мартинез жамоамиз учун керакли футболчилардан бири ҳисобланади. Чемпионлар лигаси финали ва ўтган йилги Германия кубоги финалида у майдондаги энг яхши футболчи бўлганди десам адашмайман. Асосийси, Хави тушкунликка тушмаслиги керак. Бу қийин бўлади. Лекин тезда ўтиб кетади.
- Кўпчилик қийин кечган тайёргарликдан сўнг мавсум кўнгилдагидек бошланмаслигини тахмин қилмоқда. Сизни бу борадаги фикрингиз қандай?
- Бу борада ортиқча безовта бўлиш керак эмас. Биз ўз кучимизга ишонамиз. Пеп Гвардиола бундай ҳолатларда қандай йўл тутиш кераклигини жуда яхши билади. Дастлабки турларда биз нисбатан кучли рақиблар билан ўйнашимиз ҳам яхши. Эркинликка берилишга вақт ва имкон ҳам бўлмайди. "Вольфсбург", "Шальке" ва "Штутгарт" жамоалари ҳар қандай рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга, кучли қаршилик кўрсатишга қодир жамоалар. Шу боис, диққат-эътиборли бўлмоғимиз лозим.
-Якшанба куни учинчи дивизион вакили билан кубок доирасида ўйин бор. Бу учрашувдан нималарни кутмоқдасиз?
-Биринчи навбатда шуни унутмаслик лозимки, бизга ҳеч ким ғалабани совға қилмайди. Агарда ўз даражамизни кўрсата олсак, кейинги босқичга ўтишимиз аниқ.
-Филипп Лам ва кейинчалик Франк Рибери ўз терма жамоаларидаги фаолиятларини якунлашди. Сиз бу ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?
-Йўқ. Мен Голландия терма жамоаси сафида ўз иштирокимни давом эттирмоқчиман. Соғлиғим кўтаргунча ўйнамоқчиман. Бу менга катта завқ бағишлайди.
Фикрлар