Арда Гюлерга Испаниянинг ўзидан харидор чиқди
04 апр 2024 19:22
Янгиликлар
Арда Гюлерга Испаниянинг ўзидан харидор чиқди
"Реал"нинг туркиялик легионери Арда Гюлер янги мавсум ҳам Ла Лигада қолиши мумкин.
Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубга ижарага бериб юборилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Клуб Арданинг келажаги борлигига ишонади, аммо у тезроқ ривожланиши учун кўпроқ ўйнаши кераклигини ҳам тушуниб турибди. Шу сабабли, "Реал" Гюлерни ижарага бериши ёки қайтиб сотиб олиш ҳуқуқи билан сотиб юбориши эҳтимоли юқори.
Кутилмаганда, футболчига Ла Лиганинг ўзидан харидор топилди. "Реал Сосьедад" янги мавсум Ардани ижарага олмоқчи. Футболчи жорий мавсум "Реал" сафида етти бор майдонга тушиб, битта гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар