UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  8 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  1 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  2 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  35 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   9 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  10 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  1 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  1 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  6 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0

Апрель ойида Андижон, Қўқон ва Хоразмда мини-футбол майдончалари қурилиш ишлари бошланади Янгиликлар

Апрель ойида Андижон, Қўқон ва Хоразмда мини-футбол майдончалари қурилиш ишлари бошланади

Теглар :  ЎФАОФК
Хабарингиз бўлса, ўтган йилнинг 9 ноябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашув ўтказганди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб,  Андижон, Қўқон ва Хоразмда болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилишига ОФК томонидан маблағ ажратилиши бўйича келишувга эришилганди.

Ана ўша келишувга асосан ОФКнинг  футбол майдонлари қурилиши бўйича мутахассиси Мендуҳ Акюрекли юртимизга ташриф буюриб, Андижон, Қўқон ва Хоразм шаҳарларида мини-футбол майдончаси қурилиши учун ажратилган ҳудуд билан танишди.Майдончаларнинг қурилиши бўйича ўзининг амалий маслаҳатларини берди.

Келишувга кўра, шу йилнинг апрель ойи бошларида Италиянинг қурилиш бўйича машҳур бўлган "Limonta" компанияси вакиллари юртимизга ташриф буюриб, сунъий қопламали майдон қурилиш ишларини бошлашади. Ҳар уччала стадион юқори сифатли технологиялар ёрдамида барпо этилади ва бу майдончаларда йилнинг барча фаслида футбол учрашувлари ва машғулотлар ўтказиш мумкин бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика