UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  169 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  3 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  0 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  6 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  75 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  12 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  6 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  34

АПЛнинг энг "ёввойи" жамоаси бугун ўз юришини бошлайди (Превью) Янгиликлар

АПЛнинг энг "ёввойи" жамоаси бугун ўз юришини бошлайди (Превью)

Бугун АПЛда 1-тур давом эттирилади. Championat.asia сайти ходими Толибжон Қосимовдан Премьер-лига ўйинларига бағишланган превьюларни ўқишда давом этинг.
Кеча тунда АПЛ катта жўшқинлик билан кириб келди. "Арсенал" ва "Лестер" жамоалари мухлисларга супер томошабоп ўйин намойиш этиб беришди. Бугун эса дастлабки тур беллашувлари давом эттирилади. Қуйида бугунги кундан ўрин олган биринчи ўйинга бағишланган превьюни этиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 1-тур
"Уотфорд" – "Ливерпуль"

12.08.2017, 16:30
"Викаридж Роуд"
Бош ҳакам:
Энтони Тейлор (Манчестер)



"Уотфорд" ўтган мавсумни 17-ўринда якунлаган эди. Жамоа етарлича захира очколари йиғиб қўйгани учун олдинги мавсумнинг сўнгги олти ўйинида мағлуб бўлганига қарамай Чемпионшипга тушиб кетмади. Валтер Маццари қўл остида ижобий натижаларга эриша олмаган "арилар" бошқаруви португалиялик Марко Силва қўлига ўтганидан кейин ҳам жиддий ўзгаришлар бўлмади. Янги мавсумда эса мухлислар жамоадан яхшироқ натижалар кутишади. Ёзги трансфер ойнасида клуб "Бернли"дан Андре Грейни рекорд 18.5 миллион фунтга сотиб олди. Боз устига, етакчи, сардор ва тўпурар Трой Дини ҳам жамоада қолди. Бу факторлар "Уотфорд"дан ўтган йилгига қараганда яхшироқ натижалар кутишимиз мумкинлигига ишора қилаётгандек.

Энди эса Юрген Клопп келгач, Англиянинг энг тажовузкор ва "ёввойи" жамоасига айланган "Ливерпуль" ҳақида сўз юритамиз. Кеча тунда супер ўйин гувоҳи бўлдик. Агар, бугун "Уотфорд" ҳимояга ётиб олиб ўз вақтини кутиб ўйнамаса кечагидан кам бўлмаган ўйинни кўрамиз. "Қизиллар" сўзсиз фақат ҳужум ҳақида ўйлашади. Клопп шундай мураббий, у учун ҳимоя ҳам ҳужум. Кеча "Арсенал"ни энг чиройли ўйин кўрсатадигшан жамоа деб атаган эдим. "Ливерпуль" эса энг ҳужумкор жамоа. Мерсисайдликларнинг ўйинларини кузатиш завқ бағишлайди, бундай ўйин футболчилардан жуда катта жисмоний куч талаб қилади. Лекин, Клоппга жамоада концентрацияни ушлай олмаслик бироз панд бермоқда. Айниқса, аутсайдер сифатида қараладиган клубларга қарши ўйинларда жамоа бироз ўзгариб қолгандек бўлади баъзида.

Ёзги трансфер ойнасида олиб келинганлардан ажратиб кўрсатса бўладиганлари Доминик Соланке, Эндрю Робертсон ва Муҳаммад Салах. Соланке "Челси"дан текинга олинди. Кейин у ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ёш Доминик марказий ҳужумга рақобат туғдириб бериши керак бўлади. Эндрю Робертсон эса чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Ўтган мавсум "Халл Сити"даги ўйинлари орқали танилган ҳимоячи бу мавсум асосий таркибдан жой олиши мумкин. Чунки, Альберто Морено анчадан бери ўйинини йўқотиб қўйган. Жеймс Милнер эса ниҳоят ўзининг жонажон марказий ярим ҳимоясига қайтса керак. Ҳар ҳолда, Робертсоннинг хариди Милнерга ўз жойида ўйнаш имконини бериши мумкин. Лекин, Жеймснинг ёши ўтиб бораётгани унинг асосий таркибдан тушиб қолиш эҳтимолини оширади. Ёзда амалга оширилган энг катта трансфер "Рома" вингери Муҳаммад Салах бўлди. Клопп доим югурадиган жамоа тузиб келган. Салах унинг услубига айнан мос тушадиган ўйинчи. Агар Коутиньо "Барселона"га ўтмай жамоада қолса, мухлислар ажойиб тўртликни кўришлари мумкин бўлади. Коутиньо - Мане - Салах - Фирмино тўртлиги исталган ҳимояни ёриб ўтишга қодир кучга айланиши мумкин. Шунингдек, Салах жамоанинг ҳужумдаги вариантларини кўпайтиради. Ўзи вазиятлар яратиши мумкин бўлган мисрлик анча фойдали харид бўлди дейиш мумкин.

Янги мавсумда Чемпионлар лигасини саралашдан бошлайдиган "Ливерпуль" марказий ҳимоячи сотиб олмагани бироз ғалати туюлди. ЕЧЛ ва АПЛда бир вақтнинг ўзида муваффақиятли иштирок этиш учун Клаван, Матип, Ловрен каби марказий ҳимоячилар камлик қилади назаримда. Клоппга марказда ҳаракат қиладиган жаҳон даражасидаги ҳимоячи зарур.



Мураббийлар фикрлари:

Марко Силва ("Уотфорд"):
"Биз уйдаги ҳар бир ўйинда нимадир яратишни хоҳлаймиз. Сиз уйда мухлислар қаршисида ўйнаётганингизда доимо кучли бўласиз деб ҳисоблайман".

Юрген Клопп ("Ливерпуль"): "Бизнинг ўйинимиз ва рақибнинг ўйини 20 ёки 30 фоизга томошабинларни кўпайтиради, чунки бу ҳақиқат. Бу Премьер-лига".


Eplmanager.com: Барча билиши шарт бўлган ўзгаришлар ҳақида маълумот

Толибжон Қосимов
Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика