UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида Янгиликлар

АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида

Абдуқодир Ҳусановнинг Европадаги ажойиб ўйинлари барчанинг диққат марказид бўлиб турибди.

Хусусан, футболчимизнинг "Манчестер Сити"га йўл олишига хориж оммавий ахборот воситалари, мутахассислар муносабатларини билдирмоқда. Биз ҳам бу борада ўзимизнинг маҳаллий мураббийларимизнинг фикрларига қулоқ тутдик. 



Хайрулла Каримов (ОКМК фитнесс мураббийи, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси) - Тўғриси бундан жуда хурсанд бўлдим. Абдуқодирни ўйинларини анчадан буён кузатиб келаман. АПЛда ўз ўйинларини кўрсатиб кетишига тилакдошман. Унинг салоҳияти жуда юқори. Гвардиола дунёнинг энг зўр мураббийи. Бундай мураббийнинг қўлига тушишнинг ўзи катта бахт. "Манчестер Сити" янада ўсиши учун яхши имконият деб ўйлайман. Улар ҳам ўзимизга ўхшаган одамлар, космосдан тушиб қолмаган. Шу боис бу ерда ортиқча босим, ҳавотирни ўйлашга ҳожат йўқ. Инсон қилган ишни инсон қила олади. Янги чемпионатга тезда кўникиб кетади ва ўз одоби билан кўп нарсага эришади. Истардимки, бу иш янада хайрли бўлиб Ўзбекистондан кўплаб футболчилар кучли чемпионатларда тўп тепишсин. 

Сервер Жепаров (Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори) - Абдуқодир ўз меҳнати билан жаҳоннинг энг буюк жамоасига боришга муносиб эди. Бу ўзбек футболи тарихидаги АПЛ томон илк ўтиш ҳисобланади. Табиийки, уни бу йўлда тайёрлаган барчага раҳмат айтишимиз керак. Нима ҳам дердим мамлакатимиз футболи учун бу катта ташланган қадам. Омадини берсин деб қоламан. 



Тимур Кападзе (Ўзбекистон МТЖ, ОТЖ собиқ мураббийи) - Абдуқодир Ҳусанов учун ҳаммамиз хурсандмиз ва "Манчестер Сити" либосида кўришни интиқлик билан кутмоқдамиз. Ўзимизнинг ўзбек йигитининг гранд жамоага, топ мураббий қўлига бораётгани ёқимли. Бундай жамоалар ўз-ўзидан футболчи олмайди. Ҳар томонлама кузатишади. Футболчимизни юқори баҳолаётгани ҳам кўп нарсадан дарак бериб турибди. Ўйлайманки, бу ўтиш бизнинг футболимиз учун катта плюс. Боз устига АПЛда ўйнайди. Ҳусановда куч, маҳорат, ёш ҳамма нарсаси бор. У яна ўсадиган бола. Унга дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлишини тилайман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика