АПЛ. "Уотфорд" - "Арсенал" учрашуви ҳақида статистика

15 апр 2019, 22:40
Англия чемпионатининг 34-турининг сўнгги баҳси бироздан сўнг бошланади.

Бу учрашувда "Уотфорд" ҳамда "Арсенал" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. 

4 - "Уотфорд" ўз майдонида лондонликларга қарши дастлабки 5 ўйиннинг тўрттасида мағлубиятга учраган. Биргина ғалабасини (2:1) эса ўтган мавсумда қўлга киритган.


Қувноқ душанба кунлари!

"Арсенал" душанба куни ўтказилган АПЛнинг сўнгги 8та баҳсида 7 марта ғалаба қозонган. Биргина мағлубияти эса 2017 йил апрель ойида "Кристал Пэлас"га билан бўлган тўқнашувда қабул қилиб олган эди. 


"Уотфорд" АПЛда сўнгги 3 уй учрашувларида ғалаба қозонган:

✅ "Фулхэм" 4:1 

✅ "Кристал Пэлас" 2:1

✅ "Лестер Сити" 2:1


Бугунги ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошаланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/premierleague