UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  0 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  8 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  5 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  233 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  9 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22

АПЛ учун кураш. Плей-офф финалида Жон Терри ва Фрэнк Лэмпард жамоалари ўйнайди Янгиликлар

АПЛ учун кураш. Плей-офф финалида Жон Терри ва Фрэнк Лэмпард жамоалари ўйнайди

14 ва 15 май кунлари Чемпионшипнинг 3-дан 6-ўрингача ўринни эгаллаган клублари АПЛга чиқиш учун плей-офф жавоб учрашувларини ўтказишди.

"Вест Бромвич" ҳамда "Астон Вилла" ўртасидаги биринчи ярим финалнинг жавоб ўйини 1:0 ҳисобида "Вест Бромвич" ғалабаси билан якунланди. Илк баҳсда "Астон Вилла" шу ҳисобда зафар қучгани учун жамоалар пенальтилар сериясида омадини синашди. "Челси" собиқ ҳимоячиси Жон Терри бошқараётган "Астон Вилла" лотереяда омадли чиқди ва плей-офф финалига чиқди.


Иккинчи ярим финалда Фрэнк Лэмпард бошчилигидаги "Дерби Каунти" "Лидс" меҳмони бўлди. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 1:0 ҳисобида "Лидс"нинг ғалабаси билан якунланган эди. Лэмпард жамоаси жавоб ўйинида рақибни 4:2 ҳисобида енгди ва финал йўлланмасини нақд қилди.

Шундай қилиб, "Челси" афсоналари Жон Терри ва Фрэнк Лэмпард жамоалари АПЛнинг сўнгги "чиптаси" учун финалда тўқнаш келишади.

Сўнгги учрашув 27 май куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика