UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3 12:35"Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  17 12:14"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"  15 11:56Испаниялик мутахассис "Қизилқум"да ишлайди  2 10:53Ҳусанов «Ланс» рекордини такрорлайди  14 10:26«Нефтчи»га ўтган Искандеров нималар деди?  12 09:57Бразилиялик ярим ҳимоячи "Пахтакор" йиғинига қўшилади  11 09:30Ҳусанов осиёликлар ичида АПЛ рекордини янгилайди  25 09:09«Андижон» янги мавсумда қайси стадионда ўйнаши маълум  5 08:40Ҳусанов қачон «Манчестер Сити» сафида тиббий кўрикдан ўтиши маълум  32 08:15«Ланс» мураббийи Ҳусановни кейинги ўйинда ўйнатишга умид қилмоқда  13 07:51«Манчестер Сити» яна бир ёш марказий ҳимоячисига расмий таклиф юборди  4 02:44Бундеслига. "Байер" "Боруссия"ни "Сигнал Идуна Парк"да мағлуб қилди  2 01:59HERE WE GO! Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтади!  59

АПЛ. Превью: "Эвертон" - "Арсенал" ва "Борнмут" - "Лестер" тўқнашуви Янгиликлар

АПЛ. Превью: "Эвертон" - "Арсенал" ва "Борнмут" - "Лестер" тўқнашуви

Англия премьер лигасининг 16-тур ўйинларининг дастлабки иккита беллашуви бугун тунда бўлиб ўтади.

Англия чемпионатининг тиғиз тақвимли ўйинлари бошланиш арафасида турибди. Англияда "боксинг дэй"дан олдинги "репитиция" жараёни бошланди. Куни кеча чемпионатнинг 15-тур ўйинлари якунланганди. Орадан икки кун вақт ўтмасиданоқ 16-тур старт олмоқда.


Ўтган турда "Манчестер Сити"ни тор-мор келтирган Англиянинг амалдаги чемпиони "Лестер" учун жорий мавсум омадли кечмаяпти. Гарчи жамоа Европа чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашган бўлсада, ички чемпионатда уларнинг ишлари юришмаяпти. Ўтган йилги шашт ва иштиёқ сўнгани сезилиб қолмоқда. Шу боисдан ҳам Клаудио Раньери жамоаси турнир жадвалида 14-поғонада боришмоқда. Аммо ўтган ҳафтада "Лестер" барча танқидларга муносиб жавоб берди ва Гвардиола бошқарувидаги "Сити"ни 5 дақиқа ичида попугини пасайтириб қўйди. "Лестер" ҳозир анча яхши кайфиятда ва ўзига бўлган ишончини яна қайтариб олгандек. Англия чемпионининг бугунги рақиби айни пайтда турнир жадвалида "Лестер"дан тепада турган "Борнмут" ҳисобланади.
Эдди Хау шогирдлари ўтган турда сафарда "Бёрнли"га имкониятни бой беришганди. Шу боисдан ҳам "Борнмут" жадвалда 12-ўринга тушиб кетди.
"Лестер"
га қарши кечадиган ўйин эса "олчалар" учун муҳим аҳамият касб этади. Бу тўқнашувдаги мағлубият "Лестер"ни олдинга ўтиб кетишига йўл очади. Ғалаба эса уларни "Лестер"дан камида узоқлаштиради ва турнир жадвалидаги мавқеиларини яхшилаб олишга замин яратади.
Яна бир эътиборга молик томони шундаки, "Борнмут"нинг "Лестер" устидан қозонган охирги ғалабасига 27 йил тўлди.
Шундан буён ўтказилган 6 учрашувда "Борнмут" амалдаги чемпионларни мағлубиятга учрата олгани йўқ.


Ушбу жамоалар шу кунга қадар барча мусобақаларда ўзаро 11 маротаба дуч келишган. Шуларнинг 6тасида "Лестер"нинг қўли баланд келган бўлса, қолган 3 ўйин "Борнмут" фойдасига тугаган. Қолган иккита беллашувда эса ғолиб номи аниқланмай қолган. Тўплар нисбати 15-11 "Лестер" фойдасига.
"Борнмут" - "Лестер" ўртасидаги ўйинларда ҳеч қачон йирик ҳисоб қайд этилмаган. Бу эса ушбу қарама-қаршилик нақадар кескин, муросасиз ва тенг курашларга бой кечишини англатиб турибди.
Бугунги ўйин ҳам шулар жумласидан бўлишига шубҳа йўқ.



"Гудисон Парк"да бугун ишқибозлар ажойиб учрашув гувоҳига айланишади. Марк Клаттенбург бошқарадиган "Эвертон" - "Арсенал" учрашуви сўзсиз турнинг энг марказий ўйинларидан бири саналади.
Арсен Венгер бошқарувидаги "Арсенал" айни пайтда 34 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. "Эвертон" ҳисобида эса 20 очко мавжуд ва улар 9-поғонани банд этиб туришибди.


Чемпионлик йўлида кураш олиб бораётган "Арсенал" жамоасининг жорий мавсумдаги ўйинлари ишқибозлар кўнглидан ўрин олаётгани ҳеч кимга сир эмас. Рональд Куман яхши жамоани шакллантиришга уринаётган "Эвертон"нинг ишлари кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Жамоа ҳозирга қадар ўтказилган 15та ўйиндан 5тасини ўз фойдасига, яна 5тасини рақибга имкониятни бой берган ҳолда ва 5 учрашувда дуранг қайд этиб ўтказди. "Эвертон"га бу йили барқарорлик етишмаяпти. Жамоа ўйин жиҳатдан ҳам, натижа борасида ҳам муаммоларга эга.


Асосан еврокубоклар учун курашадиган "Эвертон" айни пайтда турнир жадвалида "Вест Бромвич", "Уотфорд" сингари жамоалардан пастки ўринда. Бугунги ўйиндаги мағлубият эса уларни еврокубоклар учун бериладиган зонадан анча узоқлаштириб юбориши мумкин. Шу боисдан ҳам "Арсенал"га қарши ўйин "Эвертон" учун муҳим аҳамиятга эга. "Арсенал" эса чемпионлик учун бўлаётган курашда "Челси"ни тақиб этишда давом этиши учун ҳам бугун очко йўоқтишга ҳаққи йўқ. Ўртада ғалаба ва юқори қийматга эга 3 очко турган бу баҳс мухлисларнинг диққат марказида бўлиши шубҳасиз.


Бу жамоаларнинг ўзаро ўйин тарихларига эътибор қаратадиган бўлсак, ушбу қарама-қаршилик 207 беллашув ҳисобланади. Бунга қадар ушбу жамоалар барча мусобақаларда жами 206 маротаба ўзаро дуч келишган.
"Эвертон" бу ўйинларнинг 59тасида ғалаба қозонган. "Арсенал" эса 102 учрашувда "Эвертон"дан устун келган. Қолган 45 ўйинда жамоалар муроса йўлини танлашган.
Тўплар нисбати 247-338, "канонирлар" фойдасига.

"Эвертон"нинг "Арсенал" устидан қозонган энг йирик ғалабаси бу 6:1 ва 5:0. "Арсенал"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси эса 7:0.

"Эвертон"
охирги икки мавсумда "Арсенал"ни мағлуб этишни уддалолмай келмоқда.


АПЛ, 16-тур.

"Борнмут" - "Лестер" (00:45)
"Виталий" стадиони.
Бош ҳакам
: Поль Тирней.


"Эвертон" - "Арсенал" (00:45)
"Гудисон Парк" стадиони.
Бош ҳакам
: Марк Клаттенбург.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика