UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  0 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  33 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди

АПЛнинг 26-тури доирасидаги "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

Манчестер Сити – Вест Хэм 2:0

Гол: Родри (30), Де Брюйне (62).

Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Уокер, Менди, Лапорт (Стоунз, 65), Родри Эрнандес, де Брюйне (Гюндоган, 79), Сильва (Фоден, 85), Бернарду Силва, Габриэл Жезус, Агуэро.

Вест Хэм – Фабианьски, Фредерикс (Сабалета, 60), Крессуэлл, Масуаку, Огбонна, Райс, Нобл, Антонио, Соучек, Снодграсс (Боуэн, 80), Диоп.

Огоҳлантириш: Масуаку (45).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Ниҳоят "Сити" ажойиб кайфиятда эканлигини исботлай олди! "Лестер" билан орадаги фарқ 4 очкогача кўпайди!

90+2. Серхио Агуэро 3 футболчини алдади, кейин эса ўзини алдади. Тўпни ҳимоячилар олиб қўйди.

90. Ўйинни тугатса ҳам бўларди деб турганимда 4 дақиқа қўшиб берилди. Икки томон ҳам ўйнашни истамаётгани кўриниб турибди.

85. Ўйин шунақанги зерикарлики, 77-дақиқадан буён дарвозага бирорта зарба тугул, ҳавфли вазият ҳам яратилмади.

82. Сабалетанинг қанотдан узатган пасига "Вест Хэм"нинг бирорта футболчиси дарвозага тўғрилай олмади.

77. Жезус учинчи бор бирга бир вазиятдан гол ура олмаяпти. 6 ва 14-дақиқадаги гапларга қаранг ;)

74. Антонионинг зарбаси анчагина ноаниқ.

72. УХХХХХХХ!!!!! Масуаку ташланиб, тўпни Бернардуга қадар етиб боришига имкон бермади. Португалиялик зарба беришга тайёр эди.

70. Де Брюйне ўнг қанотда жуда фаол. Унинг ерлатиб узатган пасини Агуэро дарвоза томон тепганди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.

62. ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Де Брюйне ўзининг кучли зарбаси билан Фабианьскининг яқин бурчагини нишонга олди. Бу гол дарвозабоннинг яққол хатоси.

61. ЗАРБАААААА!!!! Бернардунинг зарбасини дарвозанинг ортидаги тўрни кўтариб турадиган темир қайтарди.

57. "Вест Хэм"нинг асосий ҳимоячиси Райан Фредерикс қаттиқ жароҳат олди. Унинг ўрнига Сабалета майдонга тушишга тайёрланмоқда.

54. ЗАРБАААААААААА!!!!! Огбоннани алдаб ўтган Серхио Агуэро ўткир бурчакдан зарба берди. Бироз ноаниқ.

50. "Вест Хэм" ҳужумга ўтди. Ҳаводан узатилган тўпни Антонио қўли билан тўхтатгани учун тўп "шаҳарликлар"га олиб берилди.

47. Де Брюйне ўнг қанотдан жуда ҳам хавфли бўлган тўп узатишни амалга оширди. Ҳимоячи ва дарвозабон биргаликда вазиятни йўққа чиқаришди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБААААА!!! Тўп ҳимоячидан ўтмади. Агуэро орқачалаб дарвозага қарамай зарба берганди. Тўп ҳимоячига ва Агуэронинг елкасига тегиб, майдонни тарк этди. 

43. УХХХХХХХХХХ!!!! Антонининг қанотдан узатган паси Эдерсондан ўтиб кетди. Снодграсс эса тўпга етиб бора олмади.

42. "Ғодғи"нинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Фредерикс белини паси билан қайтарди.

41. ЗАРБААААААА!!!! Жезуснинг зарбасини Фабианьски ушлаб олди.

40. Антонионинг қанотдан узатган паси шеригига қадар етиб бормади. "Вест Хэм"нинг камдан кам ҳужумларидан бири йўққа чиқмоқда.

39. Бернардунинг қанотдан узатган ажойиб пасини Давид Сильва дарвозага жойлаб қўймоқчи эди. Аммо зарба ноаниқ кетди.

36. "Сити"нинг ҳужумларини кўриш шунчаки роҳат. Пасларни санашга одам улгурмаяпти...

33. Бернарду Сильванинг қанотдан узатган пасини Огбонна қайтарди. "Вест Хэм" зўрға туриб бермоқда "Сити"нинг салобатига.

30. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Бурчакдан узатилган тўпга французча айтганда "Ғодғи" боши билан зарба бериб, ҳисобни очди, 1:0!!!

28. "Сити"нинг ҳужумлари жуда чиройли бўлмоқда. Менди ҳозир ўз қанотидан дарвоза томон зарба йўллаб қўя қолди. Тўпни Фабианьски амаллаб қайтарди.

26. "Сити" яна ҳужумга ўтди. Бернардунинг паси мўлжалга қадар етиб бормади.

23. "Вест Хэм" ўйинни ўз жарима майдончасидан олиб чиқа олди. Ҳозир қанотдан узатилган тўпга Антонио зарба йўллай олмади.

22. Фредерикс ўзининг ақлли ҳаракати билан бурчак зарбаси ишлаб олди.

20. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!!! Агуэронинг ортидан тортишди ва зарба беришга имкон қолдиришмади. Серхио эса пенальти сўраганча қолиб кетди.

19. "Сити"нинг босими кучаймоқда. Биринчи даврада "Сити" Лондонда 5:0 ҳисобида ғалабага эришганди.

17. УХХХХ!!! Хавфли вазиятттт!!!! Де Брюйненинг тўп узатишини Масуаку қайтарди. Тўп Агуэрогача етиб бормади. Француз шарҳловчиси эса "Ғодғи" деб кимнидир мақтамоқда)

16. "Борнмут" ҳали ҳужум уюштирмаганидан Эдерсоннинг кийимини рангини ҳам кўра олмаяпмиз. Антонио ҳужумга ўтмоқчи эди. Ёнгинасида ҳакам байроқчасини кўтарди.

14. ЗАРБААААА!!!! Жезуууусссссс!! У яна ўз услубида! Футболчи бирга бир ҳолатда тўпни дарвозага қараб тепмади. Натижада Кресуэлл тўпга оёғини қўйди. Иккинчи зарбани яна у қайтарди. 6-дақиқадаги сўнгги гапни қайта ўқинг)

12. "Сити" ўз услубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда. Бироқ голни ура олмаяпти.

8. ЗАРБААААААААААА!!! Агуэронинг 17 метрлардан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

6. ГОЛ! ЙЎҚ! ВАЙ! Нима бўлди? Родрининг ажойиб пасидан кейин Жезус лондонликлар посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва алдаб ўтди. Зарба бераман дегунча Кресуэлл ҳавфни бартараф этди. Жезус бора-бора "Сити" савиясида эмаслигини кўрсатаётгандай...

3. "Вест Хэм" олдинга ўтганди. Антонио рақиби Ляпортни йиқитгани учун ҳужум тўхтади.

2. Бугун "Этихад"нинг катта қисми бўш. Мухлисларга нима бало бўлган....

1. Учрашув бошланди! Аламзада "Сити"нинг ҳозирги кайфияти қандай эканлигини яхшилаб кўриб оламиз.

- Ўйинни кўрмаётганлар бизнинг саҳифа орқали бемалол матнли трансляцияни кузатиб боринг. Сиз учун хизматда давом этамиз.

- Нима учун матнли керак дейишди айримлар бугун. Шунчаки деб жавоб бердим. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика