UZ

Сўнгги янгиликлар

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  141 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

АПЛ. "Тоттенхэм" драматик кечган учрашувда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Тоттенхэм" драматик кечган учрашувда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди

Англия чемпионати 26-туридан ўрин олган марказий беллашувида ажойиб камбэк қайд этилди.

"Манчестер Сити" – "Тоттенхэм" 2:3

Голлар: Деян Кулусевски 4', Илкай Гюндоган 33', Харри Кейн 59', Рияд Марез 90+2', Харри Кейн 90+5'

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 2. Кайл Уокер, 3. Рубен Диаш, 14. Эмерик Ляпорт, 27. Жуан Канселу, 17. Кевин Де Брюйне, 16. Родриго Эрнандес, 8. Илкай Гюндоган, 20. Бернарду Силва, 47. Фил Фоден, 7. Рахим Стерлинг (26. Рияд Марез 68').

Захира: 33. Скотт Карсон, 5. Джон Стоунз, 6. Натан Аке, 11. Александр Зинченко, 25  Фернандиньо, 87. Жеймс МкАтее, 90. Ромео Лавия, 48. Лиам Делап.

"Тоттенхэм": 1. Уго Льорис, 4. Кристиан Ромеро, 15. Эрик Дайер, 33. Бен Дэвис, 12. Эмерсон Апаресидо (2. Мэтт Доэрти 83'), 30. Родриго Бентанкур, 5. Пьер-Эмиль Хейбьерг, 19  Райан Сеcсеньон (6.  Давинсон Санчес 90+4), 21. Деян Кулусевски, 7. Сон Хын Ми (27. Лукас Моура 80'), 10. Харри Кейн.

Захира: 22. Пьерлуиджи Голлини, 14  Джо Родон, 8. Харри Уинкс, 42. Харви Уайт, 23. Стивен Бергвейн, 44. Дейн Скарлетт.

Огоҳлантиришлар: Пьер-Эмиль Хейбьерг 64', Кристиан Ромеро 77', Уго Льорис 80'


90+9. Учрашув якунланди

Кулусевски тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди, Кейн эса бош билан гол урди!

90+5. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Лондонликлар ҳисобда яна олдинга чиқиб олишди!

90+3. "Тоттенхэм" энди ҳужумга зўр бермоқда.

Махрез кучли зарба билан тўпни дарвозанинг тўққизлигига аниқ йўллади!

90+2. Махрез тўп олдида. Зарба ва ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!

90+1. "Тоттенхэм" дарвозасига пенальти белгиланди!

90. Учрашувнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ромеронинг қўлига жарима майдончаси ичида тўп тегди. ВАР потенциал пенальтини кўриб чиқмоқда. 

85. "Манчестер Сити" ҳужумга зўр бермоқда. Жамоанинг кетма-кет уюштираётган ҳужумларидан ҳозирча бирор наф чиқмаяпти.

74. Гол ҳисобга олинмади, ҳужум ташкил қилинаётганда Кулусевскида ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилган экан. 

73. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Кейн ҳисобни иккитага оширди!

66. ЗАРБА! Гюндоган чамаси 24 метрлардан айлантириб зарба берди, Льорис эса супер сейв кўрсатди!

64. Сон тўпни Кейнга узатиб, уни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди, аммо Эдерсон оёқлари билан хавфни бартараф этди.

Кейн ҳужумни бошлади, унинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. Тўпга биринчи бўлиб Сеcсеньон етиб келди, у тўпни Сонга узатди, Сон эса жарима майдончаси ичидаги Кейнга ва Харри гол урди!

59. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Тоттенхэм" ҳисобни оширди!

58. Кейн ўз шерикларини ўйин давомида бир неча бор олдинга бошлаб, уларни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришга уринмоқда. Ҳозирча уларнинг биттаси самарали якунланди.

54. Кейн Сонни олдинга бошлади, у бир ҳимоячини алдаб дарвоза томон ерлатиб зарба берди, аммо ушбу зарба кучсиз чиқди.

50. Тўп назорати бўйича устунлик мезбонларда. Улар ўзаро тўпни узатиб, комбинацион ҳужум уюштиришни режа қилишмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

39. "Тоттенхэм" асосан қарши ҳужумларда ўйнамоқда. Жамоанинг бир қатор ҳужумлари манчестерликлар ҳимоячилари томонидан бартараф этилмоқда.

37. Канселунинг олисдан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

Стерлинг чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, Льорис эса тўпни қайтариб юборди, қайтган тўпни Илкай Гюндоган дарвозага аниқ йўллади.

33. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Манчестер Сити" ҳисобни тенглаштирди!

30. "Манчестер Сити" рақибини жарима майдончасига қамал қилиб олди. Комбинацион ҳужумлар уюштиришдан тинмаяпти манчестерликлар.

20. Гюндогандан хавфли зарба!!! Тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди!

17. Канселунинг айланма зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

15. Бернардунинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

14. "Тоттенхэм"нинг ҳимояси ҳозирча ҳужумларга яхши қаршилик кўрсатмоқда.  

8. Энди мезбонлар янада ҳужумларга зўр беришмоқда.

Кейн Сонни олдинга бошлади. У дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди, тўпни эса ёнга - Кулусевскига узатди, у эса бўш дарвозага тўп киритди.

4. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Тоттенхэм" ҳисобни очди!

3. Илк дақиқалардан мезбонлар прессинг уюштиришмоқда.

1. Учрашувга старт берилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади. 

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика