UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  2 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  5 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3

АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Астон Вилла"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Астон Вилла"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Англия чемпионати 16-тури доирасидаги "Ливерпуль" – "Астон Вилла" учрашувида мезбонлар ғалаба қозонишди.

Ливерпуль

Мохамед Салах - 67'

Премьер-лига . 16-тур

11/12/2021, 20:00

0
:
1
Тугади

Астон Вилла

Стадион: Anfield, 53093 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
13'  Вирджил ван Дейк
58'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Диогу Жота)
67'  Мохамед Салах
84'  Тиаго Алькантара (Джеймс Милнер)
88'  Садио Мане (Такуми Минамино)
19'  Марвелус Накамба
24'  Олли Уоткинс
57'  Марвелус Накамба (Морган Сансон)
69'  Эшли Янг (Эмилиано Буэндия)
74'  Джейкоб Рэмси (Дэнни Ингс)

"Ливерпуль" – "Астон Вилла" 1:0

Голлар: Мохамед Салах 66' 

"Ливерпуль": 1. Алиссон, 66. Трент Александер-Арнолд, 32. Жоэль Матип, 4. Вирджил ван Дейк, 26. Эндрю Робертсон, 14. Джордан Хендерсон, 3. Фабиньо, 6. Тиаго Алькантара (7. Джеймс Милнер 83'), 11. Мохамед Салах, 10. Садио Мане (18. Такуми Минамино 88'), 15. Алекс Окслейд-Чемберлен (20. Диогу Жота 58').

Захира: 62. Куивин Келлехер, 5. Ибраима Конате, 8. Наби Кейта, 12. Джо Гомес, 21. Константинос Цимикас, 76. Неко Уильямс.

"Астон Вилла": 1. Эмилиано Мартинес, 2. Мэтти Кэш, 4. Эзри Конса, 5. Тайрон Мингс, 3. Мэтт Таргетт, 7. Джон Макгинн, 19. Марвелус Накамба (8. Морган Сансон 57'), 6. Дуглас Луис, 41. Джейкоб Рэмси (20. Дэнни Ингс 74'), 11. Олли Уоткинс, 18. Эшли Янг (10. Эмилиано Буэндия 69').

Захира: 12. Джед Стир, 16. Аксель Туанзебе, 30. Кортни Хоз, 33. Карни Чуквуемека, 21. Анвар Эль-Гази, 17. Трезеге.

Огоҳлантиришлар: Вирджил ван Дейк 13' Марвелус Накамба 19', Олли Уоткинс 24'


90+4. Ўйин якунланди!

90+3. Жотаааа! Салаҳ уни ажойиб вазиятга чиқарди, Жота дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятдан фойдалана олмади!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. "Астон Вилла" олдинга боришга интилмоқда. Бироқ ҳозирча жамоанинг бир неча ҳужумлари самарасиз якунланяпти. 

72. Голдан сўнг ўйин темпи бироз тушди.

66. ГООООООООООООООЛ! Мохамед Салах пенальтини аниқ амалга оширди.

65. Пенальти! "Астон Вилла" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

53. Бурчакдан узатилган тўпни Вирджил ван Дейк боши билан дарвоза зарба берди, Мартинес ажойиб сейв кўрсатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Бўлим охирида анчагина тўхталишлар бўлмоқда. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Тўп назорати мезбонларда. Ливерпулликлар ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда, меҳмонлар ҳимоячилари анча фаол қаршилик кўрсатишмоқда.

36. "Энфилд"да ёмғир кучайгандан кучаймоқда!

27. Робертсон жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиларидан ўтиб кетаётганда йиқилди, бироқ ҳакам пенальти белгиламади.

26. Статистика: Тўп назорати бўйича устунлик - 53% - 47%

25. Матипнинг бош билан берган зарбасини Мартинес ушлаб олди.

19. Алекс Окслейд-Чемберлен чамаси 25 метрлардан берган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

16. Эндрю Робертсон бош билан зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

11. Трент Александер-Арнолд чамаси 20 метрлардан дарвоза томон зарба берди, аммо тўп рақиб футболчисига тегиб йўналишини ўзгартирди.

8. Салаҳ тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Манега узатди. Сўнг у тўпга етолмай йиқилди, ушбу вазиятни ҳакам қоидабузарлик дея баҳоламади.

Маълумот учун, "Астон Вилла"нинг айни вақтдаги бош мураббийи Стивен Жеррард бир вақтлар ливерпулликлар сафида узоқ вақт давомида тўп сурган.

1. "Ливерпуль" илк дақиқалардан прессинг қилмоқда. 

1. Ўйин бошланди.

- Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика