UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  1 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  1 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  10 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  19 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  6 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  26 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда яна дуранг қайд этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда яна дуранг қайд этди

АПЛнинг 29-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Кристал Пэлас – Манчестер Юнайтед 0:0

"Селхерст Парк"

Кристал Пэлас – Гуаита, Кэйхилл, ван Анхолт, Уорд, Таунсенд, Куяте, Эзе (Шлупп, 84), Маккарти (Ридевалд, 62), Миливоевич, Бентеке, Айю.

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Шоу, Байи, Уан-Биссака, Магуайр, Фред (Мактомини, 74), Бруну Фернандеш, Матич, Кавани (Жеймс, 76), Рэшфорд, Гринвуд.

Огоҳлантириш: Ридевалд (90).

Кристал Пэлас

Премьер-лига . 29-тур

04/03/2021, 01:15

0
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: Selhurst Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
62'  Джеймс Маккарти (Джайро Ридевалд)
84'  Эберечи Эзе (Джеффри Шлупп)
90'  Джайро Ридевалд
74'  Фред (Скотт Мактоминей)
76'  Эдинсон Кавани (Дэниел Джеймс)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. МЮ "Лестер"нинг дурангидан фойдаланиб қола олмади.

90+2. Мактоминининг қанотдан оширган тўпи майдондан чиқиб кетди.

Ўйинга 2 дақиқа қўшиб берилди. Бугунги нурсиз ўйин учун бу адолатли. Жуда ҳам зерикарли ўйин бўлди.

90. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!! Ван Анхольт МЮ посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Дин Хендерсон жамоасини яққол голдан сақлаб қолди!!

89. ЗАРБААААА!!! Шоунинг хавфли нуқтадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

86. МЮда бурчак зарбаси юзага келганди. Шоунинг оширган тўпини Байи боши билан дарвоза томон йўллади. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

81. ЗАРБААААА!!! Гринвуднинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

78. УХХХХХХ!!! Жеймс боши билан зарба берганди. Тўп рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

72. Мезбонлар фақатгина ҳимояда ўйнамоқда. МЮ эса қийналмоқда. Нақадар зерикарли ўйин...

69. Матичнинг зарбасини рақиблари қайтариб қолди.

64. "Пэлас"да ҳам яхши вазият яратилганди. Айьюнинг пасидан кейин Бентеке қулай имкониятни бой берди.

59. ЗАРБААААА!!! Миливоевичнинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегди. Ҳаводан тушган тўпни Таунсенд дарвоза томон тепди. Хендерсон ҳам ожиз қолган пайтда тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

58. УХХХХ!!! Фред ўз жарима майдончаси ёнида Эзени йиқитди. Миливоевич жаримадан гол уриши учун имконият бу.

56. Майдоннинг бир қисми туман билан қопланган. Вазиятларни илғаб олиш, футболчиларни таниб олиш қийинчилик туғдирмоқда.

51. Магуайрнинг ишончсиз ўйинидан кейин Айью Хендерсон дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Дин тўпни ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

44. Ажойиб вазият!!! Ван-Биссака қанотдан марказга Кавани томон тўпни оширди. Агарда тўп Уорддан ўтганида Эди бўш қолган дарвозани ишғол қилган бўларди.

41. Ван-Биссака ўз қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига кириб келди. Ван Анхолт тўпни бурчакка чиқариб юборди.

39. Кэхилл жаримадан тўпни МЮ жарима майдончаси ичига оширди. Куяте зарба бераман дегунча, оффсайд қайд этилди.

34. Қизиқ. Қанот ҳаками тўп Магуайрга тегиб, майдонни тарк этди, деб ҳисоблаганди. Бош ҳакам хатони тўғрилаб кетди.

29. Эзенинг жаримадан оширган тўпини Магуайр қайтариб юборди.

28. "Кристал Пэлас" ажойиб нуқтадан стандарт вазиятга эга бўлмоқда.

23. Гринвуднинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

20. Фернандеш ғалати ҳолатга тушиб қолди. Шоунинг пасидан кейин Фернандеш зарба беришга чоғлана туриб, зарба бера олмади. Тўп унинг оёғи устидан ўтиб кетди.

18. Айтганча, МЮда яхши имконият бор. "Лестер" яқиндагина "Бернли" майдонида дуранг ўйнади. Ғалаба МЮни "Лестер"дан 3 очкога ўтиб кетишини таъминлайди.

16. ИЙЕЕЕЕЕ!! Шоунинг чиройли пасидан кейин Рэшфорд жуда қулай вазиятга чиқиб келди ва яқин масофадан рақиб постини аниқ пойлай олмади.

14. УХХХХХХХ!!! Каванида яхши имконият юзага келганди. Аммо у бундан фойдалана олмади.

13. ЗАРБААААА!!!! Матичнинг кучли зарбасини Гуаита қийинчилик билан қайтардиииии!!!

8. Байининг марказдаги хатосидан кейин "Пэлас" ҳужумга ўтди. Таунсенднинг кучли зарбаси йўлига Матич тўғаноқ бўлди.

6. Таунсенд рақиб жарима майдончасига яқин жойда йиқитилди. "Кристал Пэлас"да имконият юзага келди. Аммо ундан узатилган тўпни Хендерсон ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Селхерст Парк"ка қаратамиз. Ушбу стадионда "Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас"дан реванш олиш учун кураш олиб боради.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика