UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Расман: Микаутадзе — "Лион" футболчиси!  0 21:57Мбаппе "Реал"даги рақамини ўзгартирмоқчи  5 21:30Эшитдик-да! "Бунёдкор" хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 21:03"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди  7 20:46ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  4 20:29Ҳамдаллаҳ Саудиянинг бошқа клубига ўтиш арафасида турибди  3 20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  4 19:26"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг  5 19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  3 19:08Кроос Кукурельянинг қўли ҳақида: "Ҳакам пенальти қўйишни хоҳламади"  16 18:45⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади  18 18:23Эшитдик-да! Асадбек Собиржонов "Металлург" билан шартнома тузди. Бугун футболчи Бекобод клуби сафида майдонга тушди  1 18:06Рабьо эркин агентга айланди  1 17:56Льорис аргентиналикларнинг бақириқлари ҳақида: "Бу Франция халқига жиддий ҳужум"  11 17:02"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди  6

Жанговар тарзда кечган ўйинда "Ливерпуль" "Кристал Пэлас"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

Жанговар тарзда кечган ўйинда "Ливерпуль" "Кристал Пэлас"ни мағлубиятга учратди

Англия Премьер-лигаси 13-тур доирасидаги "Кристал Пэлас" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Кристал Пэлас" - "Ливерпуль" 1:2

Голлар: Заа (82) - Мане (49), Фирмино (85).

"Кристал Пэлас": Гуаита, Уорд, Кэйхилл, ван Анхолт, Томкинс, Таунсенд, Макартур, Миливоевич, Куяте, Заа, Айю.

"Ливерпуль": Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Ловрен, Александер-Арнолд, Вейналдум, Фабиньо, Окслейд-Чемберлен, Хендерсон, Мане, Фирмино.


Кристал Пэлас

Уилфрид Заа - 82'

Премьер-лига . 13-тур

23/11/2019, 19:00

2
:
1
Тугади

Ливерпуль

Садио Мане - 49', Роберто Фирмино - 85'

Стадион: Selhurst Park, 25486 томошабин

Бош ҳакам: Kevin Friend

45'
90'
43'  Джеймс Томкинс
70'  Джоэл Уорд (Мартин Келли)
72'  Шейху Куяте (Джеффри Шлупп)
76'  Джордан Айю (Кристиан Бентеке)
82'  Уилфрид Заа
82'  Андрос Таунсенд
49'  Садио Мане
49'  Эндрю Робертсон
54'  Фабиньо
64'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Дивок Ориги)
79'  Джордан Хендерсон (Джеймс Милнер)
85'  Роберто Фирмино
89'  Роберто Фирмино (Джо Гомес)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+2. Заа жуда ҳам қулай имкониятдан гол ура олмади. Унинг жарима майдончаси ичида берган зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

90+1. Бош ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

89. "Ливерпуль" ҳимояга кўпроқ урғу бермоқда. Жо Гомез Фирминонинг ўрнига майдонга тушди.

85. ГООООООООЛ!! Жарима майдончаси ичига оширилган тўпга Ван Дейк зарба берди, қайтарилган тўпни эса Фирмино дарвозага аниқ йўллади.

82. ГООООООООООЛ!!! Жарима майдончаси ичида ажойиб ўйнаган Заа тўпни Алиссон дарвозасига жойлаб қўйди.

78. Уххххххх!! Бентекенинг илк зарбасиданоқ ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Деярли қайчи услубида зарба берган Кристианга озгина аниқлик етишмади.

76. Ўйинни қутқариш учун майдонга Кристиан Бентеке тушди. У Айюни алмаштирди.

72. Яна бир ўзгариш: Шлупп Куятени алмаштирди.

71. "Кристал Пэлас"да ўзгариш. Жароҳатланган Уорд ўрнига Келли туширилди.

69. Тўпга эгалик қилиш бўйича яққол устунлик меҳмонларда: 35%-65%

64. "Ливерпуль"да ўзгариш: Окслейд-Чемберлен ўрнига Ориги тушди.

59. "Ливерпуль"нинг голдан сўнг ўзига бўлган ишончи ортгандек кўринмоқда. "Кристал Пэлас" ҳам вақти-вақти билан ҳужумлар ташкил этишга уринмоқда.

54. Фабиньо рақиб ортидан қўполлик ишлатди. Ҳакам эса уни сариқ карточка билан "сийлади".

49. ГООООООООООООООЛ!!!! Мане ҳисобни очди. "Кристал Пэлас" футболчиларининг жарима майдончаси ичидаги хатосидан сўнг тўп Манега келиб тушди. Унинг йўллаган зарбаси дарвоза устунига теккан ҳолда дарвозага кириб кетди.

46. Ҳакам иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштакни чалди.

ТАНАФФУС

46. Бош ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

45. Йўқ. VARдан сўнг Айю жарима майдончаси ичида рақибни итаргангани маълум бўлмоқда.

43. ГОООООООООООЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Томкинс боши билан дарвозага йўллади. Алиссон эса бу вазиятда тўпга улгурмади.

41. Ортда қолган дақиқаларда тўлиқ устунлик "Кристал Пэлас"да бўлди. Тўпга кўпроқ эгалик қилган "Ливерпуль" эса деярли ҳеч нарса қила олмаяпти.

34. Дарвозага зарба бериш бўйича устунлик "Кристал Пэлас" тарафида: 5-1

29. Устунлик "Кристал Пэлас"да. Мезбонлар "Ливерпуль" дарвозаси томон ҳужумлар уюштиришда давом этишяпти.

24. Мезбонлардан навбатдаги хавфли ҳужум. Гари Кэйхиллнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

22. Яққол хавфли вазиятлар содир бўлмаяпти. "Ливерпуль" тўпни кўпроқ назорат қилаётган бўлса, мезбонлар қарши ҳужумларда хавфлироқ кўринмоқда.

17. Ухххххххх!! "Кристал Пэлас" ҳисобни очишга яқин келди. Куятенинг жарима майдончаси ичига ташлаб берган тўпига Айю зарба берди, аммо ноаниқ.

12. Ҳозирча "Кристал Пэлас" дарвоза томон зарба бермади. Меҳмонларнинг битта зарбаси ҳам ноаниқ кетди.

7. "Ливерпуль" ҳимоячиси Александр-Арнольд тўпни орқароққа, яъни Алиссонга етказиб берди. Аммо, унинг зарбаси кучли чиқди ва бразилиялик посбон тўпни майдонда олиб қола олмади.

4. Ҳозирча устунлик "Ливерпуль" тарафида. Мерсисайдликлар ўйинда 1-рақам бўлиб ҳаракатланишларини кўрсатмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалом алейкум "Championat.asia" ўқувчилари. Тез орада бошланадиган АПЛ доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган "Кристал Пэлас" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика