АПЛ футболчиси ҳибсга олинди

Aslanov Jasurbek
18 дек 2017, 17:43
"Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Жейсон Панчеон Рейтгейт тунги клуби яқинида содир бўлган воқеа туфайли ҳибсга олинди.

Маълум бўлишича, 31 ёшли футболчи жамоат тартибини бузиш, ҳужум қилиш ва совуқ қурол олиб юриш айби билан ҳибсга олинган. Кейинроқ Панчеон гаров пули эвазига озод этилди ва энди 5 январь куни судда кўрсатма бериши керак.

Жорий мавсум хавбек АПЛда 9та учрашув ўтказди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›