АПЛ. «Челси» қаторасига бешинчи ғалабасини тантана қилди

3 ноя 2019, 07:05
АПЛ 11-турида “Уотфорд” ўз майдонида Лондоннинг “Челси” клубини қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Тэмми Абраҳам ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда айнан унинг пасидан кейин Пулишич орадаги фарқни иккитага оширдди. Ўйин охирларида Жерар Делофеу пеналтидан унумли фойдаланиб, жамоасининг ягона жавоб голига муаллифлик қилди -1:2.

Ушбу натижадан кейин “Челси”нинг АПЛдаги ғалабали серияси бешта учрашувга етди ва улар 23 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасига кўтарилди. “Уотфорд” эса 5 очко билан сўнгги 20-ўринни эгаллаб турибди. 

АПЛ, 11-тур.

Уотфорд – Челси 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар 0:1 – 5 Абрахам, 0:2 – 55 Пулишич, 1:2 – 80, пенальти Деулофеу.

Уотфорд – Фостер, Кабаселе, Доусон, Кэткарт (Мариаппа, 20), Янмат (Фемения, 75), Чалоба (Хьюз, 67), Дукуре, Мазина, Деулофеу, Перейра, Грэй.

Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Томори, Эмерсон, Жоржиньо, Ковачич, Виллиан (Джеймс, 90), Маунт, Пулишич (Хадсон-Одои, 83), Абрахам (Батшуайи, 88).

Огоҳлантириш: Кабаселе (46), Янмат (70), Доусон (82), Мариаппа (88), Жоржиньо (89), Маунт (90).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›