UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  0 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 2:1 (Матнли трансляция)  7 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  34 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда сўнгги дақиқаларда гол уриб "Челси" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда сўнгги дақиқаларда гол уриб "Челси" билан дуранг ўйнади

АПЛ 13-туридан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

АПЛ. "Челси" - "Манчестер Юнайтед" 1:1

Голлар: Жоржиньо 87' (пенальти), Каземиро 90+4'

"Челси": 1. Кепа Аррисабалага, 14. Трево Шалоба, 6. Тиаго Силва, 32. Марк Кукурелья (8. Матео Ковачич 36'), 28. Сесар Аспиликуэта, 21. Бен Чилуэлл, 12. Рубен Лофтус-Чик (30. Карни Чуквуемека 79'), 5. Жоржиньо, 19. Мэйсон Маунт, 17. Рахим Стерлинг (18. Армандо Броя 79'), 9. Пьер-Эмерик Обамеянг (10. Кристиан Пулишич 74').

Захира: 16. Эдуар Менди, 23. Конор Галлахер, 20. Денис Закария, 29. Кай Хаверц, 22. Хаким Зиеш.

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 20. Диогу Далот, 19. Рафаэль Варан (2. Виктор Линделеф 60'), 6. Лисандро Мартинес, 23. Люк Шоу, 18. Каземиро, 14. Кристиан Эриксен (39. Скотт Мактоминей 80'), 21. Энтони, 8. Бруну Фернандеш, 25. Жейдон Санчо (17. Фред 52'), 10. Маркус Рэшфорд (36. Энтони Эланга 81').

Захира: 22. Том Хитон, 12. Тайрелл Маласиа, 28. Факундо Пельистри, 49. Алехандро Гарначо, 55. Zidane Iqbal.

Огоҳлантиришлар: Энтони 32', Фред 86', Люк Шоу 90', Жоржиньо 90', Лисандро Мартинес 90+6'

Челси

Жоржиньо - 87'

Премьер-лига . 13-тур

22/10/2022, 22:30

1
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Каземиро - 90'

Стадион: Stamford Bridge, 39503 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
36'  Марк Кукурелья (Матео Ковачич)
74'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Кристиан Пулишич)
79'  Рахим Стерлинг (Армандо Броя)
79'  Рубен Лофтус-Чик (Карни Чуквуемека)
87'  Жоржиньо
90'  Жоржиньо
32'  Антони
52'  Джейдон Санчо (Фред)
60'  Рафаэль Варан (Виктор Линделеф)
80'  Кристиан Эриксен (Скотт Мактоминей)
81'  Маркус Рэшфорд (Энтони Эланга)
86'  Фред
90'  Люк Шоу
90'  Каземиро
90'  Люк Шоу
90'  Лисандро Мартинес


90+6. Ўйин тугади!

90+5. Даҳшат ўйин! Баҳс сўнггида майдон "ёнмоқда".

Ҳаводан узатиб берилган тўпни Каземиро боши билан дарвозага йўллади, Кепа қўли билан қайтаргандек бўлди, бироқ тўп дарвоза чизиғидан ўтиб бўлган эди.

90+4. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Каземиро ҳисобни тенглаштирди!

90+3. МЮ қатор ҳужумларни уюштирмоқда. бироқ натижа йўқ ҳозирча.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Голдан сўнг майдон эгалари тинмаяпти, яна қатор ҳужумлар уюштирилмоқда.

87. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Челси" ҳисобни очди!

86. Тўп олдида Жоржиньо!

84. Пенальти! "Манчестер Юнайтед" дарвоси томон пенальти белгиланди. Брояни Мактоминей ушлаб қолди.

75. Жамоалар таркибида қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ҳозирча хавфли ҳужумлар ва голдан дарак йўқ.

66. Биринчи бўлимда манчестерликлар ҳужумларни кўп уюштиришганди, иккинчи бўлимда эса майдон эгалари бу вазифани бажаришяпти.

60. Рафа ўйиннинг қолган қисмини майдон четидан кузатадиган бўлди. Унинг ўрнини Виктор Линделеф эгаллади.

58. Варанга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Афтидан, унинг жароҳати анчагина жиддий.

50. Бўлим аввали анчагина фаоллик билан ўтмоқда. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+1. Ўйиннинг дастлабки бўлими якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Энтони жуда қулай вазиятга чиқиб бориб дарвоза томон зарба берди, бироз ноаниқ.

43. "Челси"нинг ҳужуми муваффақитясиз якунланди.

41. Эриксеннинг чамаси 25 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

39. Обамеянгнинг зарбаси ноаниқ кетди.

36. "Челси"да биринчи бўлимдаёқ ўзгариш: Марк Кукурелья ўрнига Матео Ковачич майдонга тушди.

34. Навбатдаги зарбани Санчо берди. Унинг дарвоза томон тепган тўпини Кепа ушлаб олди.

33. Решфорд олдинга юриш қилди ва дарвоза томон кучли зарба берди, Аррисабалага жамоаси жонига оро кирди.

30. Даҳшатли кўрсаткич! Тўп назорати бўйича устунлик меҳмонларда: 28% - 72%

24. Решфорднинг жарима зарбасидан тепган тўпи рақиб футболчиларига тегиб қайтди.

13. Навбатдаги зарба муаллифи - Энтони. Унинг тепган тўпини Аррисабалага қайтариб юборди.

9. Люк Шоу ўйиндаги илк зарбани берди, бироқ ноаниқ кетди.

7. Обамеянг ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдончаси томон узатди, бироқ унинг узатмасига аниқлик етишмади.

4. Ўйин шиддати дастлабки дақиқаларда юқори эмас. 

1. Учрашув бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика