UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 2:2 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  3 13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  21 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

АПЛ. 17-тур марказий ўйини (превью) Янгиликлар

АПЛ. 17-тур марказий ўйини (превью)

Англия Премьер-лигаси 17-турида "Арсенал" – "Манчестер Сити" учрашуви ўтказилади.

АПЛ жадвалидаги жойлашув

Шанба куни "Ливерпуль" ўз майдонида "Уотфорд" устидан хотиржам ғалабага (2:0) эришди ва яқин таъқибчилари билан орадаги фарқни янада йириклаштирди. 17-тур бошлангунига қадар, "Манчестер Сити" мерсисайдликлардан 14 очкога ортда қолаётганди, энди эса 17 очко. Ҳозир Хосеп Гвардиолага кичик вазифа сифатида "Лестер" клубини қувиб ўтиш қўйилиши керак. "Тулкилар" кеча ўз майдонида кутилмаганда "Норвич" қаршилигини енга олмади — 1:1. Агар "шаҳарликлар" бугун зафар қучса, Брендан Рожерс бошқараётган жамоага анча яқинлашиб олади (фарқ 4 очкогача қисқаради). 

"Арсенал" жадвалнинг ўртасида бормоқда ва кучли тўртлик учун давогарлик қиляпти. "Челси"нинг ишлари ортга кетган чоғи, кеча "Стэмфорд Бриж"да "Борнтмут"га имкониятни бой берилди ва бу қаторасига 5 та турда тўртинчи мағлубият сифатида қайд этилди. Лондонликларда ҳамшаҳри билан орадаги фарқни 4 очкогача камайтириш имконияти мавжуд. 


Тўлиқ жадвал билан танишиб олинг>> АПЛ, 17-тур



Микель Артета ва "Арсенал"

Сўнгги пайтларда Хосеп Гвардиолага ёрдамчи бўлиб келаётган мутахассис "Арсенал"га бош мураббий бўлиши мумкин, деган хабарлар кўпайиб кетди. Микель Артета номи "канонирлар" бошқарувини қўлга олиши тўғрисидаги муҳокамалар Унаи Эмери истеъфосидан аввал авжига чиқиб улгурган эди. Бир неча мавсум Пеп Гвардиола штабида ишлаган Артета сезиларли ўсишга эришди ва ўзи мустақил иш бошлашга тайёр бўлиб қолди. Савол туғилади, у ҳозир бошқа клубга ўтишни истайдими?

Турли хил гап сўзларга таянадиган бўлинса, Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин ва унинг ўрнига Микель Артета биринчи рақамли номзод сифатида кўрилмаяпти. 

Микель Артетага "Арсенал" бегона эмас, у ерда футболчи сифатида Арсен Венгер қўлостида 2011-2016 йиллар давомида ўйнаган. 

"Арсенал" 13 та ўйиндан бери гол ўтказиб юбормоқда. Аммо, шунга қарамай ғалаба қозонишни ҳам канда қилаётгани йўқ.

6 октябрь куни лондонликлар уйда "Бонтмут"ни ютишди (1:0). Ўша учрашувдан буён, ҳар ўйинда камида битта гол ўтказиб юборилмоқда. Охирги 7 ўйинда эса фақат "Вест Ҳэм" жамоаси "Арсенал"га иккита гол ура олмади. Албатта, ҳимоядаги бундай қўрқинчли ўйин билан, Бернд Лено мўъжиза кўрсата олмайди. 

Ўтган турда, ҳужум вакиллари бирдан уйғониб қолишди шекилли, "Вест Ҳэм" дарвозасига 9 дақиқа ичида 3 та голни таҳлаб қўйишди. Лекин, "Арсенал" Европа лигасида ҳам кичик ғалабали серияларга эриша олмаяпти. Сўнгги турда "Стандарт" билан 2:2 ҳисобидаги муроса... Барча мусобақалардаги умумий охирги 11 ўйинда битта ғалаба қайд этилган. Фалокатми бу? Шубҳасиз. 


"Манчестер Сити" январга қадар йўқотишсиз яшай оладими?

"Манчестер Сити" ва Хосеп Гвардиола қишки трансферлар ойнаси очиладиган давр, 1 январьни интизорлик билан кутишмоқда. Клуб ва мураббий пулнинг етишмовчилиги ва кашфиётлар қилиш зарурлиги ҳақида ҳар қанча гапиришмасин, ҳимоячилар ўртасида юзага келаётган жароҳатлар – янги футболчиларни сотиб олиш кераклигидан дарак бермоқда. 

16 турдан сўнг, "Манчестер Сити" 16 очко йўқотди. Таққослаш учун, ўтган мавсум "шаҳарликлар" бутун мавсум давомида шунча очко йўқотишганди! Ҳозир "Ливерпуль" билан чемпионлик пойгаси, улар учун орзу бўлиши мумкин. Ҳатто энди ўтган мавсумда бўлганидек, ғалабалар серияси ҳам "Манчестер Сити" учун ҳеч нимани кафолатламайди. 

Николас Отаменди ва Фернандиньо мудофаа марказида ҳеч қачон юқори даражада барқарор ўйин кўрсата олмайди, айниқса АПЛ ўйинлари тақвимида. Эмерик Лапорт ҳамон жиддий жароҳатидан фориғ бўлиш билан банд, Жон Стоунз эса доимий жароҳатланганлар рўйхатига тушиб қолмоқда. 

Дарвозада Эдерсон бўладими ёки Браво, фарқи йўқ: "Манчестер Сити" кетма-кет 10 ўйиндан бери гол ўтказиб юбормоқда.  


Тахминий таркиблар

"Арсенал" бугунги ўйинда 4-2-3-1 тактикасида ҳаракат қилиши кутилмоқда. Майдонга тушмайди, булар: Эктор Бельерин, Роб Холдин (сўроқ остида), Киран Тирни, Дани Себальос ва Гранит Жака. Лекин, Николя Пепе сафда. Унинг тезлигидан қарши ҳужумларда албатта фойдаланиш керак. Фредди Юнгбергда ҳужумдаги танлов етарлича. Кўрамиз, швециялик мутахассис нечта ҳужумкор футболчиларни тушириб, таваккал қиларкин.

"Арсенал"нинг тахминий асосий таркиби: Лено – Мэйтланд-Найлс, Чэмберс, Сократис, Колашинац – Гендузи, Торрейра – Ўзил, Пепе, Мартинелли – Обамеянг. 


"Манчестер Сити"  4-3-3 да ўйнаши одат тусига кириб бўлган. Хосеп Гвардиолани жароҳатлар хавотирга солмоқда ва ҳар ўйин ундан махсус ўзгаришларни кутиш қийин. Серхио Агуэро, Жон Стоунз, Лерой Сане ва Давид Сильвада жароҳат бор. Эътибор Габриэль Жезусга қаратилиши мумкин. Бразилиялик ҳужумчи "Бёрнли" ва "Динамо" (Загреб)га 5 та гол урди. 

"Манчестер Сити"нинг эҳтимолий асосий таркиби: Эдерсон – Уокер, Отаменди, Фернандиньо, Анхелиньо – Родриго, Гюндоган, де Брюйне – Бернарду, Стерлинг, Жезус.



Статистика

– "Манчестер Сити" ҳам бир бўлим ва ҳам учрашувда "Арсенал"га қарши сўнгги 5 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. 

– "Манчестер Сити" сўнгги 7 ўйинда киритган голлари сони 2.5 тага тенг бўлмоқда (АПЛ).

– "Арсенал" барча мусобақаларда "Сити"га қарши охирги 11 баҳснинг тўққизтасида 2.5 тадан кўпроқ гол киритган.  

– "Манчестер Сити" жамоаси ҳам "канонирлар" дарвозасини сўнгги 10 ўйиннинг тўққизтасида камида 2 марта ишғол қилган. 

– "Эмирейтс"да ўтказилган ушбу қарама-қаршиликнинг охирги 3та тўқнашувида "Сити" гол ўтказиб юбормаган. 



Эслатиб ўтамиз, АПЛ 17-турининг марказий ўйини бугун Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Арсенал

Премьер-лига . 17-тур

15/12/2019, 20:30

3
:
0
Тугади

Манчестер Сити

Кевин Де Брёйне - 2', Рахим Стерлинг - 15', Кевин Де Брёйне - 40'

Стадион: Emirates Stadium, 60031 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
40'  Сеад Колашинац (Букайо Сака)
59'  Месут Озил (Эмиль Смит Роу)
72'  Сократис Папастатопулос
81'  Лукас Торрейра (Джо Уиллок)
2'  Кевин Де Брёйне
2'  Габриэль Жезус
15'  Рахим Стерлинг
17'  Фернандиньо
35'  Родриго Эрнандес
40'  Кевин Де Брёйне
40'  Фил Фоден
56'  Фил Фоден (Бернарду Силва)
61'  Илкай Гюндоган
62'  Бенжамен Менди
70'  Илкай Гюндоган (Рияд Марез)
85'  Бенжамен Менди (Александр Зинченко)


Нодир Абудурасулов тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика