UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  61 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Анхель Лопес: "Вазиятлар яратиш бўйича Ўзбекистонда кучли бешталикдамиз, аммо..." Янгиликлар

Анхель Лопес: "Вазиятлар яратиш бўйича Ўзбекистонда кучли бешталикдамиз, аммо..."

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сурхон" (2:0) беллашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

"Локомотив" ғалабага ҳақли эди. Рақиб биздан яхши ўйнади, аммо иккита пенальти бизга бироз таъсир қилди. Қисқа қилиб айтганда, бугун ўз шогирдларим билан фахрлана олмайман. 

Менимча, иккинчи пенальти йўқ эди. Ҳа, Нуриддин Ҳасанов хато қилди, аммо пенальти қўйиладиган вазият эмасди. Бу оддий ўйин ҳолати эди.

- "Сурхон" испанча футбол намойиш этмоқда. Аммо ушбу футбол натижа бергунича ишдан кетиб қолмайсизми? 

- Ҳаммаси оддий, буни раҳбариятдан сўраш керак. 

- Жамоа мавсум бошланишига 2 ҳафта қолганида йиғилгани кўриниб турибди. Ёзги трансфер ойнасида ўзгаришлар катта бўладими? 

- Айни пайтда футболчиларимдан қониқяпман. Аммо ёзги трансфер ойнаси вақтида албатта янги ўйинчиларни жалб қилишга уринамиз. Бир нарсани айтмоқчиман, бу йил Термизда ўйнамаяпмиз. Ўтган йилга эътибор қилсангиз, 25 очкодан 20 тасини "Сурхон" айнан уйдаги ўйинларда қўлга киритганди. 

- Нуриддин Ҳасанов иккинчи таймда анчагина жиззаки ўйин намойиш эта бошлади. Қизил карточка олиши деярли аниқ эди, уни қизил олишидан аввал алмаштирсангиз бўлмасмиди?

- Уни алмаштиришни ўйлаганим йўқ, сабаби у доим шундай ўйнайди – ҳиссиёт билан, жаҳл билан. Бизнинг дарвозамизга иккита пенальти қўйилди, ҳакамларнинг ишига аралашмайман, буни ҳал қиладиган қўмита бор. 

- "Сурхон"га омад тиламоқчиман, ўйин яхши, тезроқ ижобий натижалар келишини тилайман...

- Кўпроқ очко олишимизга 100 фоиз ишонаман, аммо биз вазиятларни якунлашда кўп хато қиляпмиз. Ўйиндан фақат битта гол урдик - Кубокда Нуриддин Ҳасанов тўп киритди. Биз "Олимпик", АГМК, "Металлург" каби клублардан яхшироқ ўйнадик. Вазиятлар яратишда ҳозир ТОП-5 дамиз, аммо жуда кам гол уряпмиз. Ҳар куни бунинг устида ишлаяпмиз, футболчиларим хулоса чиқаришларига ишончим комил. 

- Икки ҳафта олдин Термизга бориб келдингиз. Стадиондаги шароитлар қандай экан? 

- Ҳаммаси яхши, прожектор ўрнатилса бўлди. 

- Ёритиш тизимини янгилаш тез бўладиган иш-ку!

- Мен мураббийман, бу менинг қўлимда эмас. 

"Реал" ўз стадионини реконструкция қилганида захира майдонида ўйнади, аммо у ўзининг шаҳрида ва ўзининг майдони эди. Биз эса ҳар ҳафта сафарда ўйнаяпмиз. Бутун мавсумни бошқа шаҳарда ва бегона стадионда ўтказган клубни билмайман.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика