UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Анвар Ғофуров: "Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Ўткуров учун бугунги ҳолат дарс бўлиши керак" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Ўткуров учун бугунги ҳолат дарс бўлиши керак"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

– Ўйин кутилганидек бўлди. Икки жамоага ҳам очко керак эди. Вазиятлар бўлди. Буни устида ишлаяпмиз, аммо гол ура олмаяпмиз. Охирги нуқтани қўйиш пайтида учинчи нуқтада совуққонлик етишмаяпти. Гол уриш учун нимадир ҳалал беряпти. Хатолар устида ишлаймиз, қайтадан ўйинни анализ қиламиз. Ўйинимизни яхшилаш учун анча ишлашимиз керак.

– Учинчи нуқтада совуққонлик етишмаяпти деб айтдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

– Бизда тажрибали футболчилар бор. Вазиятларни охирида тушунмовчилик бўляпти. Негадир вазиятни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Машғулотларда буни устида кўп ишлаяпмиз, аммо фойдаси бўлмаяпти. Бу нафақат учинчи ҳудудда, балки майдонни бошқа қисмларида ҳам кузатилмоқда. Анчадан бери "Бунёдкор" ҳозирги услубда футбол ўйнашини истаб юргандик. Бизда бош мураббий бор эди, унинг услубида ўйнардик, биз эса фақат ўз ишимизни бажарардик. Мана энди мураббий сифатида ўзим ўйлаб юрган услубда ўйнамоқдамиз. Мен ҳам "Бунёдкор" яхши ўйин кўрсатиб, ғалабаларга эришишини ва ўз ўрнига қайтишини хоҳлайман. Бироқ, 11 нафар футболчини бир мақсад йўлида бирлаштириш осон иш эмас. Имконият бўлса, жамоада рақобатни ошириш учун янги футболчиларни олиб келамиз. 

– "Бунёдкор" бешта турда учта қизил карточка олди. Бунга муносабатингиз қандай?

– Тоҳирбекни биз ўйинни кучайтириш учун майдонга туширгандик. У режа бўйича ҳужумни кучайтириш керак эди. Билмадим, кўпинча бундай ҳолат бир сония вазиятни назорат қилмасликдан келиб чиқади. Ҳеч қайси футболчи ўзи истаб бундай қилмайди, бу 100% аниқ. Усмонали ҳам "Андижон"га қарши ўйиндан кейин анча афсусланганди. Биз бунинг устида ишламоқдамиз. Бир нарса аниқки, бу нарса атайлиб қилинмаяпти. Бу ҳам футболнинг бир қисми.

– Ўтган турда ҳам Фарҳод Ўткуровга захирага олиниши дарс бўлиши керак эди деб айтгандингиз. Бугун ҳам эрта захирага олингач, у билан бироз вақт суҳбатлашиб турдингиз. Умуман, Фарҳод Ўткиров билан нима содир бўляпти?

– Бу оддий иш жараёни. Ўтган ўйинда ҳам унга маълум талаблар қўйилганди. Фарҳод Ўткуров бу вазифаларни бажармаганди. Шундан сўнг, у машғулотларда яна ўзини кўрсатди. Бугун ҳам уни аввалроқ захирага олмоқчи бўлгандим, аммо унга яна имконият бердим. Афсуски, у ўзига берилган топшириқни яна бажара олмади. Ўткиров жуда кўп нарсага қодир. Унга ҳали етарлича имконият берилади. Бироқ, бу чексиз давом этмайди. Қачондир, унга бўлган ишонч ҳам тугаши мумкин. Шундай экан, у ўзига берилган имкониятлардан иложи борича тезроқ фойдаланиши керак. Бугунги ҳолат Ўткуровга дарс бўлиши лозим. Акс ҳолда, мураббийлар штаби билан ўз хулосамизни чиқарамиз. 

– "Бунёдкор" бугун очко йўқотдими ёки бир очкога эга чиқдими?

– Қийин савол. Бир нарса дея олмайман. Ҳамма айб ўзимизда. Айбни ўзимиздан қидиришимиз керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика