UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:54"Рома" — "Лацио". Таркиблар маълум  8 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  91 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  16 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  35 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Анвар Ғофуров: “Учрашувнинг муҳимлиги “эл-классико”дек бўлди” Янгиликлар

Анвар Ғофуров: “Учрашувнинг муҳимлиги “эл-классико”дек бўлди”

Бугун олий лиганинг 29-туридан ўрин олган “Обод” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда томонлар нурсиз дуранг қайд этишди.

Учрашувдан сўнг “Обод” жамоаси ҳимоячиси Анвар Ғофуров ўйин ҳақида фикр билдирди.

“Биринчи бўлим сўнггида биз 10 киши бўлиб қолдик. Жамоадошимиз Дониёр Ҳасанов ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани ишлаб олиб майдондан четлатилди. Шунинг учун ўйин суръати ҳам ўзгарди олдимиздаги вазифа ҳам ўзгарди. Тўлиқ таркиб билан ўйнаётганимизда вазфиамиз рақиб дарвозасига гол уриш бўлган бўлса, камчилик бўлиб қолганимиздан сўнг “кўрпага қараб оёқ узатдик”. Шунинг учун ҳам ҳич бўлмаса дуранг натижани сақлаб қолмоқчи эдик. Агарда камчилик бўлиб қолганимиздан сўнгги вазиятни назарда тутадиган бўлсак, натижа ўйинга мос бўлмади, деб ўйлайман.

Жамоадошларим билан минимал натижа қайд этганимиздан хурсандмиз. Бир тайм камчилик бўлиб ҳаракат қилиш жуда ҳам қийин. Тўғрисини айтсам, бугунги учрашувнинг муҳумлиги “эл-классико”дек бўлди. Биз лигада қолиш учун ўйнаган бўлсак, улар яни “Реал” ва “Барселона” чемпионлик учун кураш олиб боришади. Муҳимлиги мана шунда. Майдонга Алишер Шоғуломов тушганидан сўнг, у билан бироз тортишиб қолдик. Бу табиий ҳол, футболда бундай ҳодисалар бўлиб туради.

Майдонда камчилик бўлиб қолдикми, демак ҳар биримиз икки баравар куч билан ўйнаб четлатилган футболчини ўрнини билдирмаслигимиз керак. Агарда тўлиқ таркиб билан ҳаракат қилганимизда мен жамоадошимга этироз билдирмасдим. Барибир энг асосийси натижа, мен жамоадошларимнинг кўрсатган ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Шоғуломовдан норози эмасман. Барча гап сўзлар майдонда қолиб кетади. Ташқарига чиққандан сўнг, ака-ука, ошна-оғайнигарчилик давом этади”, - дейди “Обод” жамоаси ҳимоячиси Анвар Ғофуров.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика