UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  0 17:49ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Ҳалдия" (матнли трансляция)  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  3 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  6 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  30 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  6 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  22 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1

Анвар Ғофуров: “Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ” Янгиликлар

Анвар Ғофуров: “Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ”

“Бунёдкор” жамоаси Coca Cola Суперлига 5-турнинг марказий учрашувида “Пахтакор”га 0:5 ҳисобида енгилди.

Ўйин давомида бир қатор вазиятларни кўкка совурган “қалдирғочлар” ўз тарихларидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Албатта, бу жамоадаги айрим ёш футболчиларга оғир руҳий зарба бўлиши турган гап. Яқин орада “Бунёдкор” бу қадар хунук тарзда имкониятни бой бермаган эди. Беллашувдан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Анвар Ғофуров фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги ўйинда “Пахтакор” тезкор гол ва вазиятлардан самара чиқариш ҳисобига шундай тарзда ғалаба қозонди. Лекин, ҳисоб адолатли бўлди дея олмайман. Чунки, ҳисобда ортда қолаётган пайтимизда ҳам гол уриш учун вазиятлар юзага келганди. Қисқаси ушбу ўйиндаги хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб навбатдаги баҳсга янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ. Бу – футбол. Эндигина бешинчи турни ўтказдик. Шу боис олдиндаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси олдинда. Мен жамоамизга ва футболчиларга ишонаман. 

Янги келган футболчилар ҳали киришиб кетгани йўқ? Билмадим, сизга шундай туюлаётган бўлса керак. Мураббийлар томонидан Черанни алоҳида қўриқлаш ҳақида кўрсатма берилгани йўқ. “Пахтакор” Жиззахдаги мағлубиятдан сўнг биз билан ўйинга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Насиб қилса кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз”,-дейди Анвар Ғофуров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика