UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   1 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  22 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Футболчиларимиз қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда яхши ўйнаб тургандик. "Бунёдкор" жамоаси ўз имкониятларидан фойдаланиб кетди. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, бироқ ҳужумларимиз гол билан тугамади. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман.

- "Шўртан"да ортда қолган икки ўйинда футболчилар ёмон таасурот қолдиришмади. Голлар учун ҳужумчи керак. Жамоада бу борада қандай муаммо бор?

- Бизда ҳозирлик вазиятларга нуқта қўя оладиган ҳужумчи етишмаяпти. Мавжуд имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қилаяпмиз. Ҳозирги ўзбек футболида ҳужумчилар муаммоси бор. Аксарият жамоаларда легионер ҳужумчилар ҳаракат қилишаяпти. Машғулотларда ишлаймиз, ҳужумчилар ҳар бир вазиятдан максимал наф чиқара олишлари лозим. 

- Жамоа таркибига легионерлар жалб этишга молиявий имконият етарлими? Балки сиз легионерлар билан футбол ўйнашни ҳоҳламассиз?

- Биринчи навбатда, ўзимизнинг маҳаллий футболчиларга эътибор қаратишга ҳаракат қилаяпмиз. Истайсизми, йўқми, яхши савиядаги легионер футболчи арзон турмайди. Шу таркибимиз билан ўз олдимиздаги вазифани бажара олишимизга ишонаман. Хатолардан хулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинлар учун жиддий тайёргарликка киришамиз.



- Бугунги мағлубиятга "Бунёдкор"нинг кучли экани сабаб бўлдими? Ёки жамоангиз футболчилари камчиликларга йўл қўйишдими?

- Ўйин бошида вазиятларимиз бўлаётганди. Ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Гол урмасак, ғалаба қозона олмаймиз. Хато эвазига мағлуб бўлдик, бундан тўғри хулоса чиқаришимиз керак.

- Ўринбосарлар таркибида асосий жамоага жалб этиш учун номзодлар бор деб айта оласизми?

- Албатта, имкон қадар ёшлар жамоаларимиз ўйинларини кузатиб бораман. Эътибор берган бўлсангиз, Асилбек Анваров иккинчи бўлимда ўйинга тушди. У айнан ёшлар жамоамиз таркибидан жалб этилди. Ўз мактабимиздан футболчиларни етиштиришга ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи бўлимда қандай услубни танладингиз?

- Эътибор берган бўлсангиз, иккинчи бўлимда биз кўпроқ олдинги чизиққа урғу қаратдик. Прессингда ушлашга уриндик, стандарт вазиятлар бизнинг хатоларимизга сабаб бўлди. Иштиёқ билан ўйнаш керак, футболчилар ўзларига ишониб ҳаракат қилишлари керак.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика