UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  3 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1

Анвар Бердиев: "Сергей Морозов дебютидаёқ ўзини кўрсатди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Сергей Морозов дебютидаёқ ўзини кўрсатди"

Про-лиганинг 14-туридан ўрин олган "Турон" - "Зомин" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда Про-лиганинг қайтиши билан барча футбол мухлисларини табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, ўйинимиздан эмас, натижадан қониқдим. Танаффусдан кейинги ҳаяжон кузатилди шекилли, ўйинни таҳлил қилган холда йигитлар билан бу борада гаплашамиз. 

- "Турон" рақибга қараб ўйнаётгандек тасаввур уйғотмоқда. Масалан, кучли жамоаларга қарши бошқа, кучсизроқ рақиб билан шунга мос ўйин намойиш этмоқда. Буни қандай изохлаган бўлардингиз?

- Йўқ, мен бунақа деб ўйламаган бўлардим. Футболчиларга ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш лозимлигини уқтириб келамиз. Кўриб турибсизлар, Про-лигада ўткинчи ўйиннинг ўзи йўқ. Бугунги ўйинда ҳам йигитларга шу ҳақида айтдим. Рақибни менсимасликнинг оқибати яхши бўлмайди.

- Олдинда жамоангизни "Андижон"га қарши Ўзбекистон кубоги ва Про-лига доирасидаги ўйинлар кутиб турибди. Бу ўйинларга режангиз қандай?

- Биз ҳар бир ўйинга ғалабани мақсад қилган холда майдонга тушамиз. Ким билан ўйинда ғалаба қозонсангиз, барибир 3 очко берилади. Бунда "Андижон" ёки "Зомин" билан ўйиндаги ғалаба учун бериладиган очколар сони бир хил. Водий дербисида ҳақиқий жанг бўлади. Анжижонлик мухлисларни биламан, улар фаоллиги билан ном қозонишган. Албатта, бизнинг мухлислар ҳам "Бобур арена" стадионига бориб жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришларига ишонаман. Худо ҳоҳласа дербида мухлисларга ёқадиган жанговор ўйин бўлади.  

- Таркибга янги қўшиб олинган Сергей Морозовнинг ўйини сизда қандай таасурот қолдирди?

- Бизнинг ҳимоя чизиғимизда ёш футболчилар ўйнаб келишаётганди. Шу сабабдан ҳам таркибга тажрибали ҳимоячини қўшиб олишни режалагандик. Морозов дебют ўйинидаёқ гол уриб ўзини кўрсата олди. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Биринчи бўлимдан сўнг 3:0 ҳисоби қайд этилаётганди. Натижадан келиб чиқиб кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошладингизми?

- Тўғрисини айтганда, ҳеч қачон бунақа ўйламаганман. Ҳар бир ўйин ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар давом этади. "Зомин" ўйинни яхши бошлади, аммо биринчи голдан сўнг устунлик биз томонга ўтди. Ҳисобдан келиб чиқиб хотиржамликка берилиш ҳар бир футболчида ҳам кўзга ташланиши мумкин. Биринчи бўлимдан сўнг ўзгаришларга қўл урдик. Ҳар бир ўйинга ҳакам ҳуштаги якун ясаб беради.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида олиб борилган селекция ишларидан қониқдингизми?

- Ўзи ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибда кўп ўзгаришлар қилишни ёқламайман. Нега деганда, таркибга янги келиб қўшилган футболчиларни мослашиши учун ҳам вақт зарур бўлади. Трансферлар ойнаси вақтида Сергей Морозов, Қаҳрамон Баҳодиров ва Иззатилло Пўлатовларни сафимизга қўшиб олдик.

- "Андижон" бош мураббийи Виктор Кумиков "Турон"га қарши ўйинда кучлироқ ўйнаймиз деган фикрни айтиб ўтди. Сизда бу борада режалар қандай?

- "Андижон"га қарши ўйинда ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз ёдимда турибди. Ўшанда ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда Хумоюн Муртозаевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтганди. "Сен урмасанг, сенга уришади", бу футболда бор нақл. “Андижон" сўнги дақиқаларда гол уриб ғалабани илиб кетганди. Виктор Кумиков биз ҳақимизда гапирган бўлса, бундан хурсанмиз. Демак таниқли мутахассиснинг эътиборини қозона олаётган эканмиз.

- "Андижон"нинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида нималарни айта оласиз?

- Кўпчиликнинг хабари бор, "Андижон" бўйдор футболчилар эвазига стандарт вазиятларда жуда яхши ишлайди. Бизда ҳам бу ўйинга режаларимиз бор. Насиб бўлса 13-август куни "Бобур арена"да дербига хос жанг бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика