UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  11 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  18 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Анвар Бердиев: "Мавсумнинг илк ўйинига мос учрашув бўлди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Мавсумнинг илк ўйинига мос учрашув бўлди"

Про-лиганинг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Шўртан

Про лига. 1-тур

13/03/2024, 16:30

0
:
0
Тугади

Бухоро

45'
90'

Ўйин ҳақида

- Аввало барча юртдошларимизни Рамазон ойи кириб келганлиги ва Про-лиганинг очилиши билан табриклайман. Бугунги учрашув мавсумнинг илк ўйинига мос тарзда ўтди. Йигитлар охиригача ҳаракат қилишди, лекин биринчи ўйинларда барибир осон бўлмайди.

- "Шўртан" олдига бу йилги мавсумда қандай вазифа қўйилган?

- Клуб раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

- Футболчилар билан аксарият шартномалар 2024 йил декабрь ойигача тузилганига сабаб нима?

- Мен жамоага таклиф этган футболчилар менга ишонишади. Агар биз олдимизга қўйилган вазифани уддалай олсак, шартномани узайтириш муаммо бўлмайди.

- Сариқ карточкалар кўпайиб кетганига муносабатингиз?

- Футболчи ўйин давомида карточка олади, бу нормал ҳолат. Лекин ҳакам билан тортишиб карточка олишни қаттиқ қоралайман. Бундай ҳолат учун Регламентда ҳам жазо бор. Шунингдек, клуб ички тартиб-қоидаларига кўра ҳам бундай футболчини жазолаймиз.

- Бугунги ўйиндан қониқдингизми?

- "Бухоро" ўтган мавсум Суперлигадан тушган, уларда аниқ мақсад борлиги аниқ. Биринчи ўйинлигидан келиб чиқсак, натижадан қониқдим. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика