UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

Анвар Бердиев: "Бугун жамоамиз ўзига ўхшамади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бугун жамоамиз ўзига ўхшамади"

Про-лига 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини бир очко билан табриклайман. Бугун негадир жамоамиз ўзига ўхшамади. Футболчи рақибнинг кучини ҳисобга олган холда майдонга тушиши керак. Иккинчи бўлим бошида ўзгаришлар қилдик. Иккинчи бўлим давомида ҳам қатор ўзгаришларни амалга оширдик. Захирадан майдонга тушган футболчиларнинг ҳам ўйини қовушмади.

- Жамоа бугунги билан қўшиб ҳисоблаганда 25 та тўп ўтказиб юборди. Ҳимоя чизиғи ҳақида фикрингиз қандай?

- Гол ўтказмаган ўйинларимиз ҳам бўлган. Ҳимоя чизиғимиз вакиллари ўзларига ортиқча ишонган холда рақибнинг кучини ҳисобга олишмаяпти. Ҳимоячи 90 дақиқа яхши ўйнаб, 91-дақиқада гол ўтказиб юборса, у айбланаверади.

- Таркиб ва тактика бўйича хато қилдим деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Биринчи бўлимда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда "Арал" жамоаси дарвозамизга бир марта яқинлашди ва гол уриб кетди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика