UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  0 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  2 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  15 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   10 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  14 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5

Анвар Бердиев: “Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ютишимиз ҳам мумкин эди” Янгиликлар

Анвар Бердиев: “Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ютишимиз ҳам мумкин эди”

Про лига 19-туридан ўрин олган “Турон” – “Бухоро” (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугун муросасиз ва тенг курашлар остидаги беллашув бўлиб ўтди. Бу ўйинда ютишимиз ҳам, балки мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман, улар охиригача курашди. “Бухоро” билан баҳсдаги натижани эсдан чиқариб, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. 

- Жамоангиз “Бухоро”га қарши баҳсда бўш ҳаракат қилдими ёки берилган кўрсатмаларни бажара олишмаяптими?

- Мен бундай фикрларга қўшилмайман. Футболчиларимиз берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишмоқда. Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўйинни қайта кўриб чиқиб, вазиятларни тахлил қиламиз. Шуни айта оламанки, йигитлар ҳаракат қиляпти. 

- Иккинчи пенальтини ҳам Муртозаев тепаман деганмиди?

- Бизда штатли пенальтилар бор. Булар Муртозаев, Абдураимов ва Авиловлар. Қайси бири биринчи ўзига ишонмаса, улардан бири бундан фойдаланарди. Ўйиндан кейин фойдалана олмаган пенальтисини сўраганимда, у ўзига ишониб, йўналишни ўзгартирдим деди. Бу вазиятда меҳмонлар посбони омадли чиқди. Ишонаманки, Муртазаев ҳали кўплаб голлар уради ва мавсум тўпурари бўла олади. 

- Бугун жамоанинг икки нафар футболчиси жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Уларнинг ҳолати қандай?

- Жамоамиз шифокори билан гаплашиб кўрамиз. Билишимча, Дониёр Исмоиловнинг бошидан олган жароҳати бироз жиддийроқ шекилли. Абдуғани Камолов ва Сардор Тельяков ҳам шундай ҳолатга тушди. Эътибор берган бўлсангиз, бугун мажбурий ўзгаришларни амалга оширдик. Ҳар бир мураббийнинг ўйинга бўлган режаси бўлади. Мажбурий ўзгаришлар эса режани ўзгариб кетишига сабаб бўлди. Лекин майдонга тушганлар ҳам жамоамиз ўйинига ижобий таъсир қилди ва кучайтира олди. 

- Бугунги кунда Аъзам Алиевнинг ҳолати қандай?

- У энди машғулотларга қўшилди. Икки кун давомида умумий машғулотларда иштирок этди. Умид қиламанки, Алиев келгуси баҳсларда жамоага ёрдам беради.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика