Антонио Рюдигер: "Инсинье - мен учун энг ноқулай рақиб"
27 май 2017 11:26
Янгиликлар
Антонио Рюдигер: "Инсинье - мен учун энг ноқулай рақиб"
"Рома" ҳимоячиси Антонио Рюдигер Италия чемпионатидаги энг қийин рақиб ҳақида гапириб ўтди.
"Мен учун Лоренцо Инсинье ҳозирчага майдондаги энг ноқулай рақиб сифатида қолмоқда. У жуда ҳам ақлли ва тушуниб бўлмас ўйинчи. Менинг ўйиним унга яхши маълум, шунинг учун ҳам менга қарши доимо бир тепар услубда ўйнашга интилади. Шундай ҳолатларда ундан тўпни олиб қўйишим жуда ҳам қийин. Инсиньега мендан қочиб кетиш учун тўпга бир бор тегиниш ҳам кифоя. Қолган вазиятларда унга ҳеч қандай имконият қолдирмайман", - деб айтиб ўтди Рюдигер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар