
“Ювентус” клуби штабида, терма жамоа бош мураббийи Чезаре Пранделли Дания ва Арманистон термаларига қарши ўйинда, Пирлосиз иштирок этишини кутишганди.
Шундай қилиб, агар Пирло терма сафидаги ўйинларда иштирок этмаганида, Италия чемпионати доирасида “Фиорентина”га қарши ўйиндан олдин, бир ҳафта давомида ўз спорт формасини тиклаб оларди.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2014 мусобақаларига йўлланмани қўлга киритиб бўлган.