Антонио Конте: “Ҳар уч кунда ўйин ўтказиш осонмас”
26 ноя 2017 02:36
Янгиликлар
Антонио Конте: “Ҳар уч кунда ўйин ўтказиш осонмас”
“Ҳа, очиғини айтишим керак бироз хафа бўлдим. Аммо бугун биз биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик, тўп билан ишончли муомалада бўлдик, иккинчи бўлимда эса кўплаб голли вазиятларни ярата олдик.
Футболчиларим узоқ парвозлар ва етарлича ҳордиқ чиқармасдан мен истагандек ўйин кўрсата олишди. Улар мағлубият билан келиша олишмасди. Бизда иккинчи голни уриш учун ҳам имкониятлар бўлди. Аммо “Энфилд”да ўйнаш доим қийин бўлиб келган. Биз ғалаба учун ҳаракат қилдик ва курашдик.
Гол урилган вазиятда Виллиан тўпни ошириб бермоқчи эдими? Билмадим, мен у билан ҳали гаплашмадим. “Ливерпуль” гол урган вазиятда биздан омад юз ўгирганди, дуранг яхши натижа. Аммо ўйин охирида биз ғалабага ҳақли эдик.
Биз ЧЛда кейинги босқчига чиқдик ва бугун қаторасига учинчи сафар ўйинини ўтказдик. Бундан хурсанд бўлишимиз керак. Шу руҳда давом этиб, яхши кайфиятни сақлаб қолиш лозим. Ҳар уч кунда майдонда тўп тепиш осонмас”, дейди Конте.
Фикрлар