Антонио Конте: "Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта"

Tolibjon Qosimov
10 дек 2016, 21:18
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте жамоасининг лигадаги ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

"Бу ҳақида гапириш қийин. Чунки, биз бор-йўғи 14 та ўйин ўтказдик. Ўйлашимча, аввал мавсумнинг хеч бўлмаса ярмига етиб боришимиз керак. Мавсумни совринга даъвогарлар ичида аутсайдер сифатида бошладик.

"Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги муваффақиятдан сўнг ғалабага бўлган кучли истакни йўқотиб қўймаслигимиз керак. Ушбу чемпионатда хар бир ўйин қийин бўлади. Агар сен етарли тайёргарликка эга бўлмасанг, муаммолар пайдо бўлиши тайин.

Якшанба кунги ўйинда футболчиларимдан жуда яхши ўйин кутмоқдаман", - дейди Конте.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: chelseanews.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›