UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Севинч" ОКМК-W'ни йирик ҳисобда таслим этди  0 15:27Ўзбекистон U-23 ҳамда ёшлар терма жамоасининг Хитой ва Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган таркиби маълум  8 15:20Суперлига. "Бухоро" — "Бунёдкор" ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади  0 15:00Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"  9 14:36Ван Дейк Кампуш ва Ал-Ҳелайфи олдида "Бро, бу Лига 1 эмас" деган сўзлари учун узр сўради ва ПСЖ уч йил ичидаги энг кучли рақиб эканини айтди  2 14:02Трент ПСЖга қарши ўйиндаги жароҳати туфайли "Ньюкасл" билан Лига кубоги финалида ўйнай олмаслиги мумкин  1 13:52"Бунёдкор" фан-клуби, матбуот хизмати ва легионерлар ҳақида — Мурод Алиев билан интервью  4 13:31Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда  4 13:05Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми?  12 12:48"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" етакчиси учун катта маблағ сарфлашга тайёр  2 12:24Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум  17 12:01Суперлига. "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини Жиззахда ўтказилади  4 11:33Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?  20 11:17"Астон Вилла" Асенсиони ПСЖдан сотиб олишга қарор қилди  6 10:40Файзуллаев: «Ҳамма сингари шок ҳолатга тушиб қолдим»  2

Антонио Конте: “Биринчи даврадаги 0:3 ҳисобини унутганим йўқ” Янгиликлар

Антонио Конте: “Биринчи даврадаги 0:3 ҳисобини унутганим йўқ”

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте жамоасининг “Арсенал”га қарши кечадиган учрашуви олдидан биринчи даврада “канонирлар”дан учралган йирик (0:3) мағлубиятни эсга олиб ўтди.

“Албатта бу мағлубиятга анча вақт бўлди. Аммо буни доим эсда тутиш лозим: биз биринчи бўлимдаёқ ўз дарвозамиздан учта тўп олиб чиқишга улгургандик. Шу сабаб бу мағлубиятни мен доим эсимда сақлайман. Ўйлайманки, футболчиларим ҳам буни унутишмаган.

Бизни “Арсенал”га қарши жуда қийин беллашув кутиб турибди. Биринчи даврадаги баҳсни унутмаган ҳолда айтишим мумкинки, ўтган давр ичида кўп нарсалар ўзгарди. Энди биз бир жамоа сифатида ҳаракатланаяпмиз. Эртага биз ўз майдонимизда ўйнаймиз, мухлислар бизни қўллаб-қувватлашади. Яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш ниятидамиз. Энг муҳими концентрацияни сақлаб қолишимиз лозим.

“Арсенал” биринчи даврада бизни йирик ҳисобда мағлуб этди ва улар буни яна такрорлашлари ҳеч гап эмас. Шу сабаб бир зум ҳам эҳтиёткорликни йўқотмасдан, ғалабага бўлган иродани, чанқоқликни намойиш этишимиз лозим. Футболчиларга доим такрорлайман: сиз ҳар доим ўзингизга ва ўз уйинингизга баҳо беринг, бошқаларникига эмас”, деди “Челси” устози ўйин олди ўтказилган матбуот анжуманида.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика