UZ

Сўнгги янгиликлар

04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  1 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  7 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  10 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  16

Антони: "Томошабинлар ўринларидан туриб олишганини кўрганимда этим жимирлаб кетди" Янгиликлар

Антони: "Томошабинлар ўринларидан туриб олишганини кўрганимда этим жимирлаб кетди"

"Манчестер Юнайтед" вингери Антони болалиги, акаси ва "Арсенал"га урган голи ҳақида гапирди.

"Мен фавелалик оддий бола эдим. Футбол ўйнаш учун оёқ кийимим йўқ эди. Ўз хонам бўлмагани учун диванда ухлардим. Гиёҳванд сотувчиларидан бир неча метр нарида жойлашган фавела яқинида яшардим.

Доим футболни севганман. Акам менга дриблинг қилишни ўргатган. У ҳозир ҳам ёнимда ва менга ёрдам бериб келади. Ҳамиша футболчи бўлишни хоҳлаганман, бошқа режаларим бўлмаган.

Мен Европага пандемия ўртасида ёлғиз келдим. Ўғлимдан узоқда бўлиш қийинчилик туғдирди. Унинг биринчи қадамларини ўтказиб юбордим. Бу қурбонликдан афсусланмайман, чунки мен уни яхши келажак билан таъминлашим лозим эди, у мен билан фахрланиб юришини истардим.

Бу ерга келиб, МЮ либосини тезроқ кийишни ўйлаб қаттиқ ҳаяжонландим. Клубга ишонч учун миннатдорман. Бу ерда эканлигимдан бахтиёрман", – деди бразилиялик футболчи.

— "Арсенал"га қарши ўйинда урган голи ҳақида:

— Тўр ҳаракатга келганини ва томошабинлар ўринларидан туриб олишганини кўрганимда этим жимирлаб кетди. Бу голимни оилам ва мухлисларимга бағишладим". 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика