Ансу Фати термаси борасида бир қарорга келди

Mirjalol Normatov
8 сен 2019, 10:11
"Барселона"нинг ёш иқтидорли футболчиси Ансу Фати Испания термасида ўйнашга қарор қилди.

"Sport" хабарига кўра, 16 ёшли футболчи Испаниянинг 19 ёшгача бўлганлар термасидан тушган таклифга ижобий жавоб берган. Маълумот учун, футболчи Гвинея-Бисау давлатида туғилган.

Фати ушбу мавсумда "Барселона"нинг асосий жамоасида дебют қилганди. У 2 ўйинда бир гол киритишга ҳам эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport