Анри: "Умид қиламанки, Обамеянг "Арсенал"да қолади"
07 май 2020 17:38
Янгиликлар
Анри: "Умид қиламанки, Обамеянг "Арсенал"да қолади"
"Арсенал" тарихидаги энг яхши тўпурар Тьерри Анри форвард Пьер-Эмерик Обамеянгнинг "канонирлар" таркибида қолишини хоҳлайди.
Габонлик ҳужумчи анчадан бери жамоадан кетиш ҳаракатига тушиб қолган. Футболчига Мадриднинг "Реал" ва Миланнинг "Интер" клублари қизиқмоқда.
"Маслаҳат бера олмайман-у, аммо умид қиламанки, Обамеянг "Арсенал"да қолади. Албатта, мен унинг шахсий ҳаёти борлигини тушунаман. Балки, у ўз кучини бошқа жамоада ва бошқа чемпионатда синаб кўришни хоҳлаётгандир, аммо барибир уни қолишини хоҳлайман", - дейди Анри.
Обамеянг жорий мавсум АПЛ доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар