UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  2 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Анонс: Аброр Имомхўжаев билан суҳбатни ўтказиб юборманг! Янгиликлар

Анонс: Аброр Имомхўжаев билан суҳбатни ўтказиб юборманг!

Бир неча кун олдин халқаро спорт журналистлари куни нишонланди.

Мана, 2-йил шу соҳада баҳолиқудрат қалам тебратяпман. Лекин, ҳали бирор марта спорт журналистикасига мўмай даромад илинжида, бойиб кетиш мақсадида кирган, юрган кишини кўрмадим. Мен бевосита мулоқотда бўлган ҳамкасб (устоз)ларнинг барчаси бошқа иш билан шуғулланса, кўпроқ даромад қилиши, яхшироқ яшаши мумкин. Лекин, кетиш ҳақида ўйламайди ҳам — ишини севганидан. Балки, шунинг учун бўлса керак, ҳар доим мазкур соҳа вакиллари мухлислар қалбидан чуқурроқ жой эгаллаган.

Масалан, яқинда сайтимизда "Афсонавий шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳозир қаерда?" сарлавҳаси билан хабар эълон қилинди. Устозимизнинг бугунги  машғулоти билан 30 мингдан ортиқ киши қизиққан ва улардан маълум қисми материал остига ўз шарҳини қолдирган. Эътиборли жиҳати, орадан ўн йиллар ўтса-да, Мирзаҳаким ака томонидан эфирларда айтилган фикрлар, ибора-ю қочиримларни ҳамон эсланмоқда.

Юқорида спорт журналистларининг спортни севиши ҳақида гапирдик. Улар орасида ўз устида ишлаб, мутахассис даражасига эришганлари талайгина: Бахтиёр Ширинов, Ойбек Юнусов, Алишер Никимбаев, Нодирхўжа Юлдашев, Мирзаевлар, Имомхўжаевлар, Аваз Бердиқулов, Санжар Ризаев... Юқоридагилар орасидан баъзилари ўз шахсий блогини юритиб, мухлислар билан алоқани сақлаб қолган бўлса, баъзилари матбуотда деярли кўриниш бермай қўйди. 

Шу туфайли улар билан уюштириладиган суҳбатлар футбол ишқибозлари учун қизиқ бўлишини тахмин қилдик ва янги — "Журналист минбари" рукнини бошладик. Лойиҳамизнинг биринчи сони эртага (Тошкент вақти билан 16:00) youtube'даги саҳифамизда эфирга узатилади. Дастлабки меҳмон — Аброр ака Имомхўжаев. Биз у киши билан журналистика, "Бунёдкор"даги 12 йил, ўзбек футболидаги "ўйинлар" ва ҳаёт ҳақида суҳбатлашамиз. Ўтказиб юборманг!

Championat.asia'нинг Youtube'даги саҳифасига аъзо бўлинг

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика