

Футболчининг хизматларига Англиянинг гранд клублари - “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” жиддий қизиқиш билдиряпти, деб хабар бермоқда Sky Sports нашри.
23 ёшли Чемберленнинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг 30 июнь куни якунига етади. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Лондон клуби либосида жами 45та расмий ўйинда майдонга тушди.

Бу учрашувларда у 6та гол киритиб, 11та голли узатмага муаллифлик қилди. Алекс “Арсенал” сафига 2011 йилда “Саутгемптон” жамоаси таркибидан келиб қўшилган эди.



