

Гарет Саутгейт шогирдлари кеча ўйиндан олдинги машғулотни ўтказишди. Машғулот пайти терма жамоанинг марказий ҳимоячиси Майкл Кин фотомухбирлардан бирининг қимматбаҳо "Nikon" объективини синдириб қўйди.
Англия футбол Ассоциацияси синдирилган объектив учун дарҳол 10 минг фунт стерлинг тўлаб берилишини маълум қилди.
Футболчилар четда туриб машғулотни кузатаётганларга мурожаат қилишди ва уларни огоҳлантиришга уринишди. Лекин, тўп "AFP" фотографи Оли Гринвуднинг фотоаппаратига бориб тегди.

"Эвертон" ҳимоячиси ўша заҳоти иш қуролини синдириб қўйгани учун фотомухбирдан узр сўради ва унинг ўзидан ҳол-аҳвол сўради. Машғулотдан кейин футболчи фотомухбирни медиа марказда ҳам қидирган. Бундан мақсад - яна бир узр сўраш бўлган.





