Англия терма жамоаси ҳисобидаги расмий учрашувлар сони мингтага етди

15 ноя 2019, 01:58
Инглизларнинг биринчи расмий баҳси 1872 йил Шотландия (0:0) терма жамоасига қарши ўтказилганди.

Айни дақиқаларда Англия миллий терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Черногорияга қарши ўйнаяпти.

Мазкур учрашув инглизлар учун 1000-расмий баҳсга айланди.

Қизиқарли жиҳати шундаки, Англиянинг 900-расмиий учрашуви ҳам 2011 йил 7 октябрь санасида Черногория терма жамоасига қарши ўтказилган ва ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›